Ассалому алайкум ҳурматли биродарлар. Яна сизлар билан учрашиб турганимиз учун Отамиз Худовандга миннатдормиз. Худовандга қулоқ солган ҳар қандай инсонни Худованд албатта марҳаматлайди.
Худди шу каби Ибромни хам Худованд марҳаматлади. Бизларга маълумки Ибромнинг моллари жуда кўп эди. Улар Мисрдан чиқиб Канон деб аталадиган ердан ўтишди. Улар яна Байтилга қайтиб келишаётган эдилар.
Эсингизда бўлса керак, ҳурматли биродарлар, улар Байтил билан Ғай деган шаҳарлар орасидаги тоғли жойда тўхтаб дам олишди. Улар яна шу ерга келиб чодир қуришди. Ибром қурбонгоҳ олдида туриб, Худовандга ибодат қилди. Ибром қаерга борса, Худованд унга ёрдам бергани учун у Худовандга миннатдорчилик билдирди.
Ибром каби Лутнинг ҳам қўйлари жуда кўп эди. Шунинг учун қўйларни боқиш ва сўғориш учун уларга жой торлик қилиб қолди. Шундай кунларнинг бирида Ибром ва Лутнинг чўпонлари орасида жой талашиб жанжал бўлди.
Ўша ерда Ибром ва Лутдан ташқари бошқа халқлар ҳам яшашар эди. Бир куни Ибром жияни Лут билан гаплашди. Улар гаплашиб бўлганларидан кейин ажралиб, икки томонга кетишга келишдилар. Ибром жияни Лутга хоҳлаган тарафни танлашига имкон берди.
Лут имкониятдан фойдаланиб Иордан водийлари чиройли бўлгани учун шу томонни танлади ва ўша тарафга қараб кетди. Албатта Худованд Ибромнинг тутган йўлини маьқуллади. Қолган кунларда ҳам Худованд Ибром билан бирга бўлди. Лут кетганидан кейин Ибром атрофга қаради.
Шунда Худованд: “ Ибром” — деб уни чақирди. Мана шу сен кўриб турган ерни сенга ва сенинг авлодинга бераман. Ердаги қумга қара, санай оласанми, сенинг авлодинг ҳам мана шу қумлардай кўп бўлади, деб ваъда берди Худованд.
Азизлар, ҳақиқатдан ҳам Худованднинг ваъдаси ажойибдир. Ибром атрофни томоша қилди. Худованд шу жойларни менга беради, деб ўйлади Ибром. Худованд доимо берган ваъдасига содиқдир. Худованд Ибромга ваъда қилган ерларни берди.
Ҳурматли биродарлар, Худовандга ҳар биримиз ўзимиз хақимиздаги камчиликларимиз учун ибодат қилайлик. Агар кимгадир нимадир етишмаса, албатта Худованддан сўранг, чунки инсондаги турли муҳтожликларни фақатгина Худовандгина таъминлай олади. Ибром ҳам биз каби инсон эди.
Шундай экан, нима учун Худованд унга бошқача муносабатта бўлди? Бунинг жавоби онсон. У доимо Худога қаради, Худованднинг айтганларини сўзсиз бажарди. Лут эса ўзининг инсонавий ҳаракатлари билан иш тутди ва бунинг оқибати барчамизга маълум.
Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз шу поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.