MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Ҳозирги замонда яшаётган замондош учун қадим тарихга саёҳат қилиш, ўша замондаги инсонларнинг ҳаёти, удумлари, бир-бирларига бўлган муносабатлари ва муаммоларини билиш қизиқ туюлади. Биз ўз замонамизни қандай ҳайратларсиз кечираётган бўлсак, қадимги ота-боболаримиз ёки инсонлар ҳам ўз замонасини оддий қабул қилган. Аммо энди ўша воқеалар биз учун эртакдай туюлади. Инсон бунёд бўлганидан буён ўзига қулайлик яратиб олиш учун баъзиларни пул эвазига бошқаларни куч билан ўз хонадонларида ишлатишга эришишган. Баъзан ўз оиласини боқишга қурби етмаган кишилар ёлғиз ўзи бирор бир бойнинг уйида қуллик қилган, баъзан эса бутун бир оила тирик қолиш учун қулликка рози бўлган. Тарихдан жуда кўп қулларга бойлар, зодагонлар ноҳақ муносабатда бўлганларини жуда яхши биласиз.

Narrator 2 Мана шундай ноҳақлик бўлмаслиги учун, Худованд Ўз халқига қуллар ва хизматкорларга тегишли баъзи бир қонунларни берган. Муқаддас Каломда Худованднинг қуллар ҳақидаги қонунлари мана шундай: «Агар ўз биродарингиздан эркакми ё аёлми ўзини сизга қул сифатида сотадиган бўлса, у сизга олти йил хизмат қилсин. Еттинчи йили эса эса уни озод қилишингиз керак. Уни озод қилаётганингизда қуруқ қайтарманг. Унга ўз подангиздан ҳайвон ажратиб беринг, Худованд сизни баракалаган нарсалардан беринг. Ўзингиз ҳам Мисрда қуллар бўлганингизни унутманг. Худованд сизни қутқарди. Шунинг учун ҳам бугун сизга шу қонунни бераяпман». (Қонунлар 15:12). Худованд Ўз каломида қулларга ва камбағалларга нисбатан марҳаматли ва шафқатли бўлиш кераклигини уқтиради.

Narrator 1 Чунки Исроил халқининг ўзи ҳам Худованд уларни Мисрдан олиб чиқиб кетмагунча, мисрликларга қул эди. Уларнинг ўзлари ҳам оғир меҳнат ва калтаклашлар остида мисрликларга хизмат қиларди. Шуни ҳисобга олган ҳолда, Худованд Ўз халқини ўз бошидан ўтказганларини унутмай, қўл остидагиларга шафқатлироқ бўлишга ундаган. Улар ва қуллар ўртасида адолат бўлиши учун қуллар ва хизматкорлар ҳақида қонунлар тайин қилган. Худованд қуллар ҳақидаги қонунини давом эттириб шундай дейди: «Бироқ агар хизматкорингиз сизга ва оилангизга боғланиб қолгани учун «Мен сизни тарк этишни истамайман,» деса, … уни бир умрга хизматкорингиз қилиб олиб қолинг. Аёл чўрингиз билан ҳам худди шундай қилинг. » (Қонунлар 15:16-18). Худованд ҳеч бир инсон ўртасида хоҳ у қул ва хўжайин, хоҳ қўни-қўшни ўртасидаги муносабат бўлсин, ҳеч бирига нисбатан адолатсизлик бўлмаслик кераклигини уқтиради.

Narrator 2 Қулларга ҳам ўз хўжайинларига қандай муносабатда бўлиш кераклигини уқтиради. Қулларга Худованд шундай дейди: «Хўжайинларингизга худди Худога хизмат қилгандай хизмат қилинг. Эй хизматкорлар, фақат юмшоқ ва хушфеъл хўжайинларгагина эмас, балки феъли-хуйи терс бўлганларига ҳам камоли эҳтиром билан итоат қилинглар.» (Петр 1:18). Художўй хизматкорлар худди шундай итоатли ва чин дилдан қилган меҳнатлари туфайли Худо номини шарафлар эди. Худованд уларга ўз ҳолатидан нолимай, зиммасига юклатилган вазифани чин дилдан адо этишни буюради. Бу эса жуда катта қурбонлик ва матонатни талаб қилган. Қадимда Худога ишонган хизмакорлар ва қуллар мана шундай кучли инсонлар бўлишган. Азизлар, Худованд каломида ёзилган турли тоифадаги инсонлар ҳақида билишни истасангиз, бизнинг www.najot.co,m сайтимизга марҳамат қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top