3:41

Масиҳ ким бўлган?

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биордар. Аввалги суҳбатларимизда Қуръони Каримда номлари келтириб ўтилган 27 пайғамбарларнинг қандай инсон бўлганлари ва келиб чиқиши ҳақидаги умумий маълумотни берган эдик. Энди эса Исо Масиҳнинг улардан қандай фарқ қилиши ҳақида сўзлашамиз. Дарҳақиқат Исо Масиҳнинг қолган ҳамма пайғамбарлардан фарқ қиладиган жойлари бор. Энг аввало Исо нинг таваллудига назар ташласак. Ўтган сафар биз ҳамма пайғамбарларнинг ота ва онадан туғилгани ҳақида айтган эдик. Лекин Исо Пайғамбарнинг отаси бўлмаган. Онаси бор, лекин отаси йўқ, яъни у киши дунёга табиий йўл билан келган эмас! «Фаржини пок сақлаган аёлни эсла. Биз унга Ўз руҳимиздан пуфладик. Уни ва унинг ўғлини оламларга оят-белги қилдик» (Қуръон, Анбиё сураси 91 оят).«Элизабетнинг ҳомиласи олти ойлик бўлганда, Худо фаришта Жаброилни Жалиланинг Носира деган шаҳрига, Довуд авлодидан Юсуф исмли йигитга унаштирилган бир қизга юборди.

Narrator 2 Қизнинг оти Марям эди. Фаришта унинг олдига бориб: « Салом, эй Худо ёрлақаган қиз! Эгамиз сен биландир», деди. Марям фариштанинг сўзларидан саросимага тушди…. Фаришта унга деди: «Марям, қўрқма, сен Худодан иноят топдинг. Сен ҳомиладор бўлиб, ўғил туғасан. Исмини Исо қўясан. У буюк бўлади. Уни Худойи Таолонинг Ўғли деб аташади. Эгамиз Худо Унга бобоси Довуднинг тахтини беради. У то абад Ёқуб насли устидан ҳукмронлик қилади, ҳукмронлигининг охири бўлмайди». «Мен ҳали эр кўрмаган бўлсам, бу қандай бўлади?» деб сўради фариштадан Марям. Фаришта жавоб берди: «Муқаддас Руҳ сени қамраб олади, Худойи Таолонинг қудрати сени қоплайди. Шу боис туғадиган Ўғлинг муқаддас бўлади, Худонинг Ўғли деб аталади. …Худо учун имконсиз нарса йўқ!» «Мен Эгамнинг бандасиман. Ҳаммаси сен айтгандай бўлсин», деб жавоб берди Марям. Шундан кейин фаришта кетди» (Луқо 1:26-38).

Narrator 1 Бу оятлардан тушунамизки, ҳазрати Исонинг туғилиши бошқача бўлган. У киши мўъжизавий йўл билан дунёга келган! Исо уйланмаган, фарзанд кўрмаган. Гуноҳ қилмаган. Ҳеч кимдан ёрдам сўрамаган. «Сузиб кетаётганларида Исо ухлаб қолди . Кўлда қаттиқ бўрон кўтарилди, қайиқ сувга тўла бошлади. Улар хавфли аҳволда қолдилар. Шунда шогирдлар: «Устоз! Устоз ! Ҳалок бўляпмиз!» деб Исони уйғотдилар. У киши туриб шамолга ва қутураётган тўлқинларга дўқ урди. Шу онда шамол тинди, сукунат тушди. Кейин шогирдларига: «Ишончингиз қани?!» деди. Улар эса қўрқув ва ҳайрат ичра бир -бирига шундай дейишди: «Бу ким бўлди экан-а? Ҳатто шамолу сувга амр беради, улар эса бўйсунади-я!» (Лқ 8:23-25). Қийин ҳолатларда Исо ҳеч кимдан ёрдам сўраб ёлворган эмас. Шамолларга, тўлқинларга буйруқ бера олар, улар ҳам у кишига бўйсунар эди! Нима учун?

Narrator 2 Чунки ҳазрати Исога буюк бир ҳокимият берилган эди: «Исо келиб, уларга деди: « Еру осмондаги бутун ҳокимият Менга берилган!» (Мт 28:18). Демак, еру осмондаги бутун ҳокимият Исо Масиҳга берилган. Ҳокимият билан нимадир деса бас, айтгани амалга ошаверади. Ҳатто ҳозир ҳам, агар бирор нарсани Исо исми билан сўрайдиган бўлсак, шаксиз амалга ошади: «Шунинг учун Худо Уни энг юқорига юксалтирди ва Унга ҳар қандай исмдан юқори исмни ато этди, токи Исонинг олдида еру осмондаги ва ер остидаги борлиқ жон тиз чўксин» (Флп 2:9-10).Мана шунинг учун ҳам у бошқа Худонинг набиларидан анчагина фарқ қилади. Уни Худонинг Ўғли, Руҳуллоҳ, Каломуллоҳ деб аташган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top