3:01

Хушхабар айтишда дўстона муносабат

MP3

Салом азизлар. Шогирд орттириш мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Техас штатининг Амарило деган шаҳрида бир гуруҳ эркаклар бор экан. Улар хонадонларда йиғилишиб, Муқаддас Китобни ўрганишади. Сўнгра ўрганган оятларни ўз ҳаётларига тадбиқ қилиш ҳақида гаплашишади. Бу гуруҳ йиғилишларига нафақат имонлилар, балки имонсизлар ҳам келишади. Уларни қийнаётган муаммолар ҳақида суҳбатлашиб, ўша муаммоларни бартараф қилиш йўлларини излашади. Улар муаммоларни биргаликда ҳал этишга интилишади, биргаликда ибодат қилишади. Имонлилар ўзларини имонсизлардан устун қўймайдилар, ўзларини улардан ажратмайдилар. Натижада кўп имонсизлар ўша гуруҳда нажот топадилар.

Биргаликда вақт ўтказинг. Дўстларингизни уйга таклиф қилинг. Улар билан бирга зиёфатларга боринг. Балиқ овига чиқинг. Дўстлик ришталарини боғлар экансиз, тўсиқлар ўз–ўзидан йўқ бўлади. Ҳақиқий дўстлар бир–бирини камчилигига қарамай яхши кўради. Сиз дўстингизни борлигича қабул қилганингизда эркинликка эришасиз, сиз унга ва у сизга ёрдам беришга мойил бўласиз, бир–бирингизга қалбингизни оча оласиз. Шунда дўстингиз қийинчиликлари ҳақида сўз очганда, сиз табиий равишда Исо ҳақида гапириб кетасиз. Исо ҳаётингизда нималар қилганини айтасиз. Ушбу маслаҳатларимни ўқир экансиз, хаёлингизга бундан–да яхшироқ фикрлар келган бўлиши аниқ.

Кимнингдир муҳтожликларини қондиришга ёрдам берганингизда, мақсад ва ишончга асос соласиз. Шогирдингиз ҳам, ўзингиз ҳам шу тариқа кўп нарсаларни ўрганасиз. Сиз имонсиз шогирдингиз билан масиҳийча ҳаётнинг қадриятлари ҳақида суҳбатлашганингизда, Масиҳ берган бу ҳаётнинг янги қирраларини кўриб, ҳайратда қоласиз. Авваллари сиз учун қуруқ назарий билим бўлган Худонинг Каломи ҳаётингизда ишлай бошлайди ва қалбингизда чуқур илдиз отган имонни пайдо қилади.

Ҳунар ўргангандан кўра, тўғри фикр юритишни ўрганинг. Исо Масиҳ учун биз нима қилишимиз эмас, балки бизнинг кимлигимиз муҳим. “Сиз Худонинг фарзанди сифатида Худони акс эттириб турсангиз бас, қолган ишни Худонинг Ўзи бажаради.” Бу насиҳат қисқа бўлгани билан бир дунё доноликни ўз ичига олган. Нажоткоримиз Исо бизнинг онгимизни тубдан ўзгартирмоқчи. Нимага Исо фарзийлардан норози эди? Улар Хушхабарни айтмаганлари учунми? Йўқ, ахир Исонинг Ўзи фарзийларга шундай деган эди–ку: “Сизлар ҳеч бўлмаса бир кишини ўз динингизга киритиш учун денгизу қуруқликни кезиб чиқасизлар.” (Матто 23:15). Унда нега Исо фарзийлардан норози бўлган?

Улар Худонинг Каломини билмаганлари учунми? Йўқ! Фарзийлар Каломни мунтазам равишда ўрганган эдилар. Улар олган даромадларидан ушр берардилар, тоат–ибодатда бўлардилар, доимо рўза тутардилар. Ташқи кўринишдан улар яхши одамлар эдилар. Хўш, бунинг сабаби нима бўлган? Бу саволга жавобни, кейинги дадстурда кўриб чиқамиз. Раббим хизматингизни Ўзи баракаласин. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top