3:29

Бизнинг Худо қандай Худо?

MP3

Салом азизлар. Каломнинг донолиги деб номланган дастурга хуш келибсиз. Худо қанақа? У қандай Худо ҳисобланади? У Ўзи яратган мавжудотлари — биз учун ва барча учун кўпроқ нимани ва қай тарзда амалга ошира олади? Бу саволларни фақатгина Худо ҳақидаги фан доирасига тегишли деб бўлмайди. Бу саволлар инсон қалбини туб-тубигача кириб боради ва уларга бериладиган жавоблар ҳаётга, феъл-атворга, тақдирга ўз таъсирини кўрсатади. Бу саволлар яхшилик билан берилса ва уларга мулойимлик билан жавоб қилинса, улар албатта бизнинг самовий Отамизга маъқул келади. «Чунки Худо, самога боргунимизча Уни таниб-билишимизни ва севишимизни истайди… Чунки Яратувчини мушоҳада этиш ва Унга нисбатан бўлган севги қалбни бошқа нарсаларга қараганда кўпроқ унинг кўз олдида юмшатади ва уни ёқимли титроққа, чинакам итоаткорликка, шунингдек, бошқа масиҳийларга нисбатан бўлган буюк раҳм-шафқатга тўлдиради».

Худо бизнинг саволларимизга жавоб тайёрлаб қўйган, албатта ҳаммасига эмас. Бироқ бизнинг онгимизни қониқтира оладиган ва юракларимизга шодлик бағишлай оладиган даражада етарлидир. Худо бу жавобларни бизга табиатда, Муқаддас Ёзувларда ва Ўз Ўғли орқали берган. Худо Ўзини Ўзи яратганлари орқали намоён қилиши ҳақидаги фикрни ҳозирги кун масиҳийлари истамайгина қабул қилишади. Аммо бу фикр Худо Каломида, айниқса, Довуд пайғамбар ва Эски Аҳддаги Ишаъйё пайғамбар асарларида, шунингдек, Янги Аҳддаги ҳаворий Павлуснинг Римликларга мактубида аниқ ифода қилиб берилган. Бу очиқлик Муқаддас Китобда ёрқинроқ ифода қилинган. Янада тўла-тўкис, гўё чарақлаган қуёш нуридаги каби Худо Ўзини одамларга Абадий Калом тана шаклини олганда ва одамлар орасида яшаган бир пайтда намоён қилди — бу очиқлик Хуш хабарнинг муқаддас ва ажралмас қисми ҳисобланади. Гарчи Худо бизнинг У ҳақидаги саволларимизга бу тарзда жавоб берган бўлса-да, жавоблар у даражада кўзга кўринарли эмас.

Уларни Муқаддас Ёзувлар ҳақида тиришқоқлик ва тартиб билан мулоҳаза қилган ҳолда, ибодат билан излаш керак. Бу ёруғлик қай даражада ёрқин чарақламасин, уни олишга фақатгина руҳан тайёр бўлганларгина уни кўриши мумкин. «Покдил бўлганлар бахтлидир, чунки улар Худони кўрар» (Мат. 5:8). Агар биз Худонинг яхши томонлари ҳақида жиддий ўйлаб кўришни истасак, у ҳолда бу пайтда хаёлимизга келадиган маълум бир сўзлардан юз кечишга тўғри келади; булар хусусият, тавфсиф, сифат каби сўзлардир. Бу сўзлар Худонинг яратган мавжудотлари ҳақида сўз борган жойда қўлланиларли ва ҳатто зарурдир. Бироқ биз Худо ҳақида ўйлаган пайтимизда уларни қўллаб бўлмайди. Биз Худо яратган нарсаларни ўйлаган пайтимизда, Яратувчи ҳақида ўйлашни бас қилишимиз керак. Балки сўзларсиз фикр юритишнинг иложи бўлмас, бироқ нотўғри сўзлар ёрдамида ўйлайдиган бўлсак, у ҳолда тез орада бизда хато фикр-мулоҳазалар пайдо бўлиши мумкин. Чунки ўз фикр-мулоҳазаларимизни ифода этиш учун берилган сўзлар улардан талаб қилинган нарса доирасидан ташқарига чиқиб кетиш ва фикрлар мазмунини аниқлаш хусусиятига эгадир. «Ўйлашдан осон нарсанинг ўзи йўқ, ва яхши ўйлашдан кўра мушкулроқ нарса ҳам топилмас». Худо ҳақида ўйлаганимизда, биз ҳар доимгидан ҳам яхшироқ ўйлашимиз керак. Калом ҳақиқатларини юрагингиз варақларига ёзиб қўйишингизни Худодан сўраб қоламан. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top