2:58

Худонинг табассуми

MP3

Салом азизлар. Қачонки биз узлуксиз улуғласак ва шукрона айтсак Худо табассум қилади. Қалбан биров сизни улуғлаши ёки мақташини ҳис қилишингиздан бошқа яхшироқ нарса йўқ. Худо ҳам буни севади. Биз ўзимизнинг мақтовларимиз ва миннатдорчиликларимизни намойиш қилганимизда Худо севинади. Исонинг қурбонлиги учун биз Нуҳга ўхшаб ҳайвонларни қурбон қилмаймиз. Унинг ўрнига биз Худога “улуғворлик қурбонлигини” ва “миннатдорчилик қурбонлигини” келтиришимиз айтилган. Биз Худони У ким бўлгани учун улуғлаймиз ва биз Худога нимаики қилган бўлса ўша учун рахмат айтамиз. Довуд айтганди, “Қўшиғимда Худонинг номини шарафлайман, Шукроналар билан Уни улуғлайман.”(Забур 68:31)

Қачонки Худога улуғворлик ва шукроналар айтсак, ажойиб нарсалар содир бўлади. Худога хурсандчилик келтирсак, бизнинг қалбимиз шодликка тўлади! Ойим менга пишириқлар пишириб беришнии ёқтирарди. Ҳаттоки мен ўйланганимдан кейин ҳам, ойимларнигкига борганимизда у бизга ажойиб пишириқлар пишириб берарди. Унинг ҳаётидаги энг катта қувончи биз болаларни у пиширган нарсаларни паққос туширишимизни томоша қилиш эди. Биз қанчалик есак, ойим шунчалик хурсанд бўларди. Лекин биз ҳам ойимизга миннатдорчилик билдириб уни хурсанд қилишни ёқтирардик. Бу икки томонлама қувонч эди. Мен овқатни еяётганимда, бу учун ойимга қанчалар рахматлар айтардим. Мен фақат овқатни ейишни эмас, балки ойимни хурсанд қилишни ҳам ҳоҳлардим. Хамма хурсанд бўларди.

Улуғлаш ҳам икки томонлама ишлайди. Худо бизга қилган ишлари учун Унга миннатдорчилик билдирамиз, шунда У хурсанд бўлади ва бизнинг ҳам шодлигимиз ошади. Забурда айтилганки, “Солиҳлар бўлса севинсинлар, Худо ҳузурида шодиёна қилсинлар, Қувонч билан тараннум этсинлар!”(Забур 67:4). Биз ўз қобилиятларимизни ишлатганимизда Худо табассум қилади. Тўфондан кейин, Худо Нуҳга оддий кўрсатмаларни берди, “Баракали бўлиб кўпайинглар, ер юзини тўлғазинглар. … Яшаётган ҳар бир жонивор сизлар учун емиш бўлади: кўк ўти каби буларнинг ҳаммасини ҳам сизларга бердим.”(Ибтидо 9:1,3). Худо айтди, “Энди ҳаётингизда олға силжийдиган вақт келди. Мен инсонларни бажариши керак бўлган ишлар учун шакллантирган барча ишларни қилинглар. Умр йўлдошларингизга севги кўрсатинглар. Фарзандли бўлинглар. Оилани ўстиринглар. Экин экинглар ва озиқларнинглар. Инсонлар бўлинглар! Мен сизларни шунинг учун яратганман!”

Худди фахрланувчи ота оналар сингари Худо сизга берган қобилиятлар ва истедодларни ишлатишингизни кўришни жуда ёқтиради. Худо Ўзи ҳоҳлаган ҳолда бизларни фарқли инъомлар билан марҳаматлаган. У баъзи кишиларни атлет баъзиларини эса аналитик қилиб яратди. Сиз механика ёки математика ёки музика ёки бошқа минглаб маҳоратлар билан марҳаматланган бўлишингиз мумкин. Буларни барчаси Худонинг чеҳрасига табассум келтира олади.

Бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top