Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Бугун эътиборингизга ҳаммамизга жуда яхши таниш бўлган бир нечта оятни ҳавола қилишга қарор қилдик. Чунки бу оятлар Худо ва ўзимиз ҳақимиздаги ҳақиқатларни очиб беради. Қандай оятлар эканига қизиқаётган бўлсангиз, бизни диққат билан тингланг. Филиппиликлар 4:6-7 “Ҳеч нарсадан ташвиш қилманглар. Аксинча, ҳар қандай шароитда ибодат ва илтижода бўлиб, ҳар бир муҳтожлигингизни Худонинг олдида миннатдорчилик билан изҳор қилинг. Шунда Худо берадиган, инсон хаёлига сиғмайдиган тинчлик Исо Масиҳ орқали сизларнинг юракларингизни ва ўй-хаёлларингизни қўриқлайди”. У нима деяпти? Сиз билан мен Унинг олдига келганимизда, Худойимиз сифатида Унинг ҳузурида таъзим қилганимизда У нимани ваъда қиляпти? Ҳаётингиздаги қандайдир муоммо ёки курашда азоб чекканингизда сизга тинчлик беришни, ҳаёлингизга сиғмайдиган тинчлик беришни ваъда қиляпти.
Narrator 2 Қийин вазиятларда Унга юз бурганимизда, неча маротаба ўз кучимиз билан эришолмайдиган тинчликка эришганмиз? Мен ўзим ҳам кўп маротаба “Раббим, нима учун юрагим бунчалик тинч эканини билмайман, аслида ҳозир ҳафа бўлишим керак эди” деб айтганман. У бизга тинчлик ваъда қилганини биласиз. У бизга берадиган тинчликни қабул қилиш қийин, бироқ У беради. Савол туғилади – буни қандай қиламиз? Бу ҳақда гапириш бошқа, амалда қилиш бошқа. Ҳўш, менга айтинг-чи, ҳаётингиздаги тез-тез учраб турадиган муаммоларга қарши қандай кураш олиб борасиз? Тиз чўккан ҳолда курашасизми ёки оғзаки курашасизми? Бирон нарсага мушт туширасизми? Ёки кимгадир қаҳрингизни сочасизми? Одамларнинг кимдандир ғазабланиши, кимгадир заҳрини сочишининг ўзи ажабланарли.
Narrator 1 Ёки ҳаётида содир бўлаётган нарсаларни айтиб бераётганида вулқондан отилиб чиқаётган кул каби улардан чиқаётган аччиқликни ва ҳафагарчиликни сезасиз. Улар буни яшира олмайдилар. Сиз қандай курашасиз? Сизлардан икки ёки учта нарсани сўрамоқчиман. Савол шундай – У сизни эшитиши ва ибодатингизга жавоб бериши учун охирги маротаба қачон тиз чўккан ҳолда сизни ташвишлантирган муаммоларингизни Қодир Худонинг олдига ишонч билан олиб келгансиз? Охирга марта қачон буни қилгансиз? Кечами? Бир ҳафта олдинми? Бир ой ёки бир йил олдинми? Ёки виждонан “ҳеч қачон” деб айтасизми? Бир нарсани айтай – Муқаддас Худонинг олдида тиз чўкиб ибодат қилмасангиз, ҳаётда энг аъло мукофотлардан бебаҳра қоласиз. Иккинчиси, — агар фарзандларингизнинг бошига ташвиш тушиб, сизлардан “нима қилишим керак?” деб сўраса, ибодат қил, деб айтасизми?
Narrator 2 Ёки бўлмаса, “нима учун тиз чўккан ҳолда Худонинг олдига бориб, биргаликда курашини сўрамаяпсан” дейсизми? Айтайлик, ўғлингиз ёки қизингиз олдингизга келиб, шундай деса: “Айтганларингиз тўғрига ўхшайди, дада. Ўзингиз ҳам шундай қиласизми, дада? Ойи, сиз ҳам шундай қиласизми?”, деб сўраса “Ҳа” деб жавоб бера оласизми? Агар бундай қилмаган бўлсангиз, биринчи қадамдан бошласангиз бўлади. Биринчи қадам – Худо билан ёлғиз бўлиш учун вақт ажратиш. Ёлғиз қолиб, фақат Худо иккалангиз муаммоингиз ҳақида гаплашинг. Ҳеч қандай радио, телевизор, телефонга чалғиманг, чунки сиз Худо билан гаплашяпсиз. Сизга ким қўнғироқ қилишини аҳамияти йўқ – улар муҳим эмас. Сиз Худо билан гаплашаяпсиз, шунинг учун, қолган ҳамма нарсани унутинг. Унинг олдига юқоридаги оятда айтилганидек, муаммоларингизни хурсандчилик ва Худога бўлган ишонч билан олиб келсангиз, Худованд сиз томонда бўлади ва қалбингиз тинчликка тўлади.