3:39

Мақтов, сажда ва миннатдорлик

MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Миннатдорлик ва мақтов, саждадек – ибодатнинг муҳим таркибий қисми, чунки Худо унга доимо жавоб қайтаради. Миннатдорлик Унга завқ-шавқ бағишлайди, Унинг юрагини илитади. Ҳар сафар Худони нима биландир қувонтирганимизда, У билан муносабатларимиз яқин ва теран тус олади, ибодатларимизнинг маҳсулдорлиги эса кўринарли даражада ўсиб боради. Шукроналаримиз, Худо бизларни янада кўпроқ марҳаматлаши учун имкон беради. Биз борига шукр демасак, нима учун, У бизга яна нимадир бериши керак? Яна нолишимиз учунми? Аксинча, камини ҳам, кўпини ҳам қадрлаб, Унга ҳаммаси учун шукр айтсак, У бизга бажонидил яна кўпроқ ҳадялар беради. Филиппиликларга мактубда: «Ҳеч нарса ҳақида ташвиш қилманглар, лекин ибодат, илтижо ва миннатдорчилик билан ҳамма нарсада ўз истакларингизни Худога билдиринглар», деб ёзилган. Миннатдорлик ҳар битта сўраётган илтимосимизнинг боши ва ҳамроҳи бўлиши зарур. Илтимосимизни айтиб бўлгач, У бизни эшитгани ва ибодатимизга жавоб бериши учун раҳмат айтишимиз керак. Миннатдорлик ибодатнинг бир қисми бўлиши лозим. Ҳар қандай ибодатни миннатдорлик билан бошланг.

Фикрларингизни ва сўзларингизни текшириб кўриб, Худога қанчалик миннатдорлигингизни ва буни ҳар, қанча вақтда амалга оширишингизни аниқлаб олинг. Балки, сиз нолишга ва шикоятланишга ўрганиб қолгандирсиз. Ёки сиз, чиндан ҳам ҳаммаси учун миннатдормисиз? Лоақал бир кун нолимай яшаб кўринг. Ҳар қандай шароитда миннатдор бўлинг, шунда Худованд билан муносабатларингиз анча яқинроқ бўлганини ва Унинг баракалари олдингидан янада кўпайганини пайқайсиз. Мақтов, сажда ва миннатдорлик – бу оддий ибодатлар, аммо ақлга сиғмас руҳий қудратга эга. Худони улуғлаганда, Унга сажда қилганда ва миннатдорлик билдирганда, биз Унга гапирган бўламиз, У билан суҳбат эса – ибодат ҳисобланади.

Мақтов, сажда ва миннатдорлик ибодатларимизни маҳсулдорлигини оширади, холбуки бу пайтда, биз ўзимизга эмас, Худога диққатимизни қаратамиз. Уни шарафлаш ва шукро-на айтиш учун жамоат йиғинини кутиш шарт эмас – биз буни кундалик ҳаётимизнинг бир қисмига айлантиришимиз мумкин. Мақтов, сажда ва миннатдорлик – Худованд билан мулоқот воситаси бўлиб, улар ибодатнинг турларига киради. Қисқача таъриф берадиган бўлсак, мақтов – бу Худованд ҳаётимизда амалга оширган, ошираётган ва оширадиган ишларга бўлган жавомиз. Сажда – бу Унинг қандайлигига нисбатан жавобимиз. Миннатдорлик – бу Худованднинг сифатлари ва эзгуликлари учун шукроналик юрагига эга бўлиш ҳисобланади. Мақтов руҳий дунёда кучга эга ҳамда руҳий қуроллардан бири бўлиб, у орқали доимо ғалаба қозонишимиз мумкин. Сажда қила туриб, биз Худога юрагимиздаги сирли туйғуни очамиз, Унга нисбатан чуқур яқинликни, меҳрмуҳаббат ва миннатдорликни ифодалаймиз. Сажда – бу шунчаки қўшиқ куйлашдан кўра каттароқ тушунча. Бу юрагимизнинг ҳолати. Норозилик, шикоят, жовраш ва жаҳлланишлар хавфлидир, чунки улар шайтонга эшикларни очади ва ҳаётимизга таъсир ўтказишига замин яратади. Мақтов эса шу эшикларни ёпиб туришга қодир. Раббий ҳар доим, биз учун ажойиб нарсаларни амалга оширади ва садоқат кўрса-тади. Биз миннатдор инсонлар бўлишимиз ва ҳар қандай шароитда шукр қилишимиз лозим. Бордию, сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Биз сиз учун ибодат қиламиз. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top