3:21

Дорилар ҳақида

MP3

Ассалому алайкум. Одатда бу дунёда ҳеч бир нарса боқий эмас. Ҳатто одамлар узоқ йиллардан бери ўрганиб, тўғрироғи суяниб қолган дори-дармонлар ҳам вақти келиб, саломатлик учун хавф солиши мумкин экан. Дунёда ҳеч бир дори-дармон аспирин каби кенг тарқалмаган бўлса керак. Бу дори хар хил касалликларга ёрдам беради. Буни рад этиб бўлмайди. Шамоллаш, бўғим оғриқлари, тромбозлар, юрак ҳасталиклари-буларнинг ҳаммасида шифокорлар томонидан қўлланилади. Бу изланишлар ҳозирга кунгача давом этиб келмоқда. Узоқ вақт аспирин тиббиётда оғриқ қолдирадиган, ҳароратни туширадиган восита бўлиб қўлланар эди.

Ўтган асрнинг ўртасида америкалик шифокор Лоурене Крейвен шуни кузатдики, бодомсимон бези олинган беморларга оғриқни қолдириш учун таркибида аспирин бўлган сақични тавсия қилганда, уларда кўп ҳолатларда қон кетиши кузатилган. Шунда шифокорларда пайдо бўлган фикр шу бўлдики, бу ҳолат аспириннинг салбий таъсиридир ва у инсультда асқотади. Лекин, афсуслар бўлсинки бу янгиликка ҳеч ким қулоқ солмади. Фақат орадан 30 йил ўтгандан кейингина унинг таъсир механизмини аниқлашгандан сўнг бу масалага жиддий қарайдиган бўлишди. 80 йилларга келиб маълум бўлдики, ҳар куни қабул қилинадиган аспирин юрак инфарктини, инсульт ва бошқа юрак-қон хасталикларининг пайдо бўлишини камида икки баробар камайтирар экан. Шундан бошлаб аспиринни кунига 50-100 мг дозасини 35 ёшдан ошган ҳамма одамларга тавсия қила бошлашди.

Дунё олимлари берган маълумотларга қараганда, аспирин ўсмаларга қарши таъсирга эга. Лекин саратоннинг олдини олиш учун бу дори воситаси қўлланилмайди ва яқин ўртада бундай бўлишини кутиш ҳам амримаҳол. Аспиринни ота-боболарида ичак саратони бўлган авлодларда қўллаш фойда беради.

Ундан ташқари аспиринни доими равишда қабул қилиш ошқозон саратонининг ривожланиш хавфини 40 фоизга камайтираркан. АҚШнинг саратон касалликлари институти олимлари 17 та илмий изланишланишни 300 минг аҳоли орасида ўтказгандан кейин шундай хулосага келишди. Бу хулосанинг таажжубланарли томони шундаки, илгаридан аспириннинг ошқозон ичак тракти шиллиқ пардасига салбий таъсир кўрсатишидир. Бу дорининг қанчалик самара бериши кишининг жинсига ҳам боғлиқ экан. Масалан, аспирин эркакларда инфаркт бўлмаслик учун анча самарали экан. Аёлларда эса инсультда. Энг асосий омил – бу беморнинг ёши. Эркакларда 45 ёшгача, аёлларда 55 ёшгача инсульт инфаркт бўлмаган одамлар аспиринни қабул қилишга муҳож эмаслар. Бу ҳолатларда ҳеч қандай самара рўй бермайди. Лекин бошқа препаратлар билан қўшиб фойдаланилса, аспирин хавли омилга айланиши мумкин.

Баъзи беморларда кўпроқ аспирин ичиш керак деган нотўғри фикр бор. Биринчидан, аспиринни бош, бўғимлар оғриқларига қарши кўп ичиш хавфли, сабаби ошқозоннинг шиллиқ пардасига салбий таъсир кўрсатиб, ҳар хил эррозиялар, яралар ҳосил қилади. Дорилар ҳақида маълумотга эга бўлганингиз яхши. Ҳар ҳолда уйда аёл киши дориларнинг фарқига бориши керак. Бу ўзи, турмуш ўртоғи ва болалари касал бўлганида асқотади. Дори-дармонлар, гўзаллик ҳақида билишни истасангиз бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтларимизга мурожаат қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top