3:22

Ҳаммаси У учундир

MP3

Салом азизлар. Коинотнинг асосий мақсади Худонинг улуғворлигини намойиш қилишдир. Барча мавжуд нарсаларнинг сабаби шу. Худо ҳаммасини ўзининг улуғворлиги учун яратди. Худонинг улуғворлигисиз ҳеч нарса мавжуд бўлмас эди.

Худонинг улуғворлиги нима ўзи? Бу Худонинг ким эканлигидир. Бу Худо табиатининг моҳияти, Унинг муҳимлиги вазни, Унинг нурининг порлаши, Унинг қудратининг намойиш бўлиши ва Унинг ҳузурининг муҳитидир. Худонинг улуғворлиги Унинг яхшилигининг ва бошқа барча ички, абадий сифатларининг ифодасидир.

Худонинг улуғворлиги қаерда? Атроф муҳитга қаранг. Худо яратган ҳар бир нарса қайсидир маънода унинг улуғворлигини акс эттириб туради. Биз уни ҳамма жойда; кичик микроскопик ҳаётдан бепоён юлдузларгача, қуёш ботиши ва юлдузлардан тўфонлар ва фаслларда кўришимиз мумкин. Борлиқ унинг Яратувчисининг улуғворлигини кўрсатади. Табиатдан биз Худонинг қудратлилиги, хилма хилликни ёқтириши, гўзалликни севиши, тартибли, доно ва ижодкор эканлигини ўрганишимиз мумкин. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Осмон Тангри улуғворлигини эълон этар, Фалак Унинг яратганларини баён этар” (Забур 18:2).

Тарихда Худо ўз улуғворлигини одамларга турли муҳитларда намойиш қилди. У биринчи марта Адан Боғида, кейинчалик Мусога, кейин қурбонлик чодири ва ибодатхонада, кейин Исо орқали ва ҳозирда жамоат орқали очиқ намоён қилди. Бу куйдириб ташлайдиган олов, булут, момокалдироқ, тутун ва зиё сочиб турган нур каби тасвирланган. Жаннатда Худонинг улуғворлиги керак бўладиган барча нурни таъминлайди. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Шаҳарни ёритиш учун қуёшга ёки ойга эҳтиёж йўқ. Чунки Худонинг улуғвор жамоли уни ёритади, Қўзининг Ўзи унинг ёритқичи бўлади”(Ваҳий 21:23). Худонинг улуғворлиги Исо Масиҳда яхши кўринади. У, дунёнинг нури сифатида Худонинг табиатини акс эттириб туради. Исо туфайли Худо қандай эканлиги ҳақида қоронғида эмасмиз. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Ўғил — Худо улуғворлигининг инъикосидир”(Ибронийлар 1:3). Исо биз Худо улуғворлигини тўлиқ англашимиз учун ерга келди. “Калом инсон қиёфасига кирди ва биз аро маскан қилди. Биз Унинг улуғворлигини кўрдик … Марҳамат ва ҳақиқат ила тўлган”(Юҳ.1:14)

Худонинг улуғворлиги У Худо бўлгани сабабли нимага эга бўлишидир. Худди қуёшни янада порлоқ қилолмаганимиздек, биз Унинг улуғворлигига ҳеч нарса қўшолмаймиз. Аммо биз Унинг улуғворлигини таниб билишимиз, Унинг улуғворлигини ҳурмат қилишимиз, Унинг улуғворлигини тасдиқлашимиз, Унинг улуғворлигини куйлашимиз, Унинг улуғворлигини акс эттиришимиз ва Унинг улуғворлиги учун яшашга чақирилганмиз. Нима учун? Чунки Худо шунга лойиқдир! Биз унга қўлимиздан келган ҳурматни кўрсатишга қарздормиз. Худо ҳамма нарсани яратгани учун У барча улуғворликка сазовордир. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, «Ё Раббимиз, ё Худойимиз! Сен шон шуҳрат, иззат икром, Куч қудратни эгаллашга лойиқсан. Зеро Сен бутун борлиқни яратдинг, Ҳамма нарса Сенинг ироданг ила вужудга келди.” (Ваҳ 4:11)

Бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top