3:09

Уй жамоатлари 001

MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар, сиз азизлар билан яна мавзуларимиз орқали учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Хурматли биродарлар сиз Исо Масиҳни Нажоткорим деб қабул қилганингизда Уни жамоатининг, У Ўзига тегишли бўлиши учун дунёдан чақириб олган жамоатнинг бир қисми бўлдингиз.

Жамоат учун Худованднинг режаси қандайлигини билишни истайсизми? Сиз мана шу режага қандай кира оласиз? Сиз жамоатда хизмат қилишингиз учун Худованд сизни қандай таъминлайди?Шу саволларга жавоб топишингизда сизларга ёрдам бериш бу менинг олий истагим. Мен Худованднинг жамоат учун тузган режаси ҳақида Муқаддас Китоб ўргатган билимларни сизлар билан биргаликда ўрганишни хоҳлайман.

Шу билан бирга хизмат қилишимиз учун зарур бўлган инъомларни топишингизда ҳам ёрдам бермоқчиман. Менинг энг асосий мақсадим сизнинг қандай қилиб Худованд учун хизматчи бўла олишингизни англашингизга ёрдам беришдир. Азизлар албатта ушбу мавзу Худованд жамоатни Ўз режаси ва мақсадига кўра қандай қилиб ташкил этганини ўргатади. Бу мавзу жамоатда нима учун турли хизматчилар борлигини тушунтиради.

Бу масиҳий хизматчи бўла оладиган одамни тасвирлаб беради. Яна қўшимча сифатида, ўз инъомларингизни топишда ва ривожлантиришда ёрдамлашадиган амалий таклифларни ҳам беради.

Бу сизга бошлиқлар билан ишлашга ва атрофингиздаги инсонларга хизмат қилишингизни тушунишга ёрдам беради. Мустақил ўрганишнинг замонавий усуллари қўлланилган, бу усуллар орқали сиз принципларни осон ўрганасиз ва уларни тезда ҳаётга татбиқ қилишингизга кўмаклашади.

Азизлар сизда бор бўдган ўқув қўлланмангиз Масиҳий хизматчилар китоби ўзингиз билан олиб юрадиган ва истаган жойингизда ўрганишингизга мўлжалланган чўнтакбоп китобчадир.

Бу китобни ҳар куни ўқиш учун вақт ажратишга ҳаракат қилинг. Кузатиш сўзи бу ерда ўқиш мобайнида ундан нимани ўрганишингизни билишга ёрдам беради. Бу кузатиш мақсад ёки диққатингизни жалб қилиш керак бўлган нарсадир. Агар кузатишларни яхши эслаб қолсангиз ўрганишингиз осон бўлади. Азизлар диққат билан ўқишга ва ўрганишга ҳаракат қилинг. Худованд еру-кўкдаги барча мавжудотларни яратган бўлса ҳам, фақат инсонгина ўз Яратувчиси билан алоқа қилишга қодир. Худованд инсон зоти билан алоқа қилишни истади; У Ўзини Ўз ижоди билан бўлишишни хоҳлади. У оиласи бўлишини хоҳлади.

Шунга қарамасдан Одам Ато билан Момо Ҳавонинг гуноҳи (Ибтидо 3:1-24) туфайли инсоннинг Яратувчи билан алоқаси тез орада бузилди, Худованд эса Ўз оиласини сақлашни давом эттирди. У Ўзига итоат қиладиганлар билан алоқа қилишни давом эттирди. Азиз дўстлар шунинг билан бугунги мавзуларимиз ўз якунига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com яна дастурларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top