Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан, яна мавзуларимиз орқали учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, Муқаддас Китоб бизга шундай дейди: “Доноликка қулоқ солиб, қалбингни фаҳм-идрокка очсанг, фаросатга ташна, идрокка чанқоқ бўлсанг, уни кумуш излагандай изласанг, яширин хазина қидиргандай қидирсанг, Эгамиздан қўрқиш нималигини тушунасан, Худо кимлигини биласан” Ҳикматлар китобининг 2 боби 2ва5 оятлари.
Сизда экинларингиз учун ёмғир ёғмаган, ўзингиз ва молларингиз учун сув бўлмаган пайтлар бўлган бўлиши мумкин. Балки сиз ер остидаги сувни топиш учун чуқур қазиган бўлишингиз мумкин.
Худди сув каби муҳим бир нарсага муҳтож бўлсангиз, унга эришиш учун жон-жаҳдингиз билан ҳаракат қиласиз. Агар Худонинг донолигига ва билимига эришиш учун Худонинг Сўзини ўргансангиз, худди сув қидиргандек Муқаддас Ёзувни чуқур ковлаб, жон-жаҳдингиз билан ҳаракат қилишингиз керак.
Муқаддас Китобни ўрганиш учун меҳнат қилсангиз, ҳаёт бахш этувчи сувни топасиз. Исо ҳаётимизда Масиҳга бўлган муҳтожлигимизни тасвирлаш учун сувни мисол қилиб келтирган.
У шундай деган:“Лекин Мен берадиган сувдан ким ичса, абадий чанқамайди. Мен берадиган сувдан ичганнинг вужудида булоқ пайдо бўлиб, абадий ҳаёт сари жўшиб оқаверади” Юҳанно мактубининг 4боби 14 ояти. Ҳаёт сувидан баҳра олиш учун киши ҳар куни Муқаддас Китобни ўрганиши керак.
Агарда сиз бирор кимсани севсангиз, у билан бирга бўлишни истайсиз. У ҳақидаги ҳамма нарсани билишни хоҳлайсиз. Унинг фикрларини тушунишни ва туйғуларини ҳис қилишни хоҳлайсиз. Қисқаси унга ёқишни истайсиз. Яқин алоқа натижасида ўша кимсага бўлган севгингиз ўсиб борар экан, сиз янада комилроқ, кўпроқ завқланадиган бўласиз ва борган сайин сизда ўзгаришлар кўпаяди.
Худонинг иродаси шундан иборатки, биз ҳамма нарсадан ҳам кўпроқ Уни севишимизни хоҳлайди. Агар Худовандни ҳақиқатдан севсак, Уни билиш учун кўпроқ вақт ажратишга ҳаракат қиламиз.
Буни Унинг Каломини ўқиш ва ўрганиш орқали қиламиз. Шунда севгимиз ошади.Худо билан алоқамиз Унинг амрларига қандай бўйсунишимизга боғлиқ. Унга бўйсунишимизнинг ягона йўли Унинг амрлари нима эканлигини билишдир.
Муқаддас Китоб бизга Худонинг Сўзини тушунишимиз учун диққат билан ёндашишимиз кераклигини ва уларни бошқаларга ҳам ўргата олишимиз кераклигини айтмоқда 2-Тимутий китобининг 2 боби15 оятида.
Исо бизга Худонинг Сўзини билишнинг муҳимлигини айтиб ўтган. У: “Инсон фақат нон билан эмас, балки Худо айтган ҳар бир сўз билан ҳам тирикдир” деган Матто Хушхабар китобининг 4 боби 4 оятида. Шунинг билан азизлар мавзумизга якун ясаймиз. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.