3:03

Ҳокимиятга бўйсуниш ҳақида

MP3

“Сен имонлиларга шуни эслатиб тургинки, улар ҳукмрон ҳокимиятга тўла итоаткорлик билан бўйсунсин, ҳар бир хайрли ишга тайёр бўлишсин. Ҳеч кимни ёмонламасинлар. Урушқоқ бўлмай, барча инсонларга ювошлик ва мулойимлик билан муомала қилсинлар” (Титусга 3:1, 2) Ассалому алайкум. Қувғинлар мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Михаил Хорёв – ниҳоятда сермаҳсул рус хушхабарчиси кўп йиллар ҳаётини қамоқда ўтказди, чунки у хушхабарчилик хизматидан асло воз кечмади ва шунинг учун ҳам узоқ муддатга озодликдан маҳрум бўлди. Кунларнинг бирида унинг қариндош-уруғлари қамоққа Михаилни кўргани келишди, бироқ “катталар” томонидан учрашув бекор қилинди ва улар уйга қайтиб кетдилар. Ушбу муносабат билан қамоқхона ишчиси Михаил унинг устидан кулганда, у шундай деб жавоб берди: “Шуни сизга айтишим керакки, Раббий Ўз иродасини сиз орқали бажаради ва бизни марҳаматлаш учун сизлардан фойдаланади. Мен қариндош–уруғларимни жуда қадрлайман, оила аъзоларим билан бирга бўлиш мен учун жуда катта аҳамиятга эга.

Аммо биз бир-биримиз билан бирга эмас, бир-биримиздан узоқда бўлганимизда Раббий янада улуғланса, нима учун мен учрашувни талаб қилишим керак экан?

Агар мен озодликда эмас, қамоқда бўлганимдан Раббийнинг номи янада улуғланадиган бўлса, шуни билиб олингки, унда мен шу қоронғу қамоқхонада отам ва кўплаб имондаги биродарларим сингари маҳбус бўлиб ўлишни хурсандлик билан ўзимга раво кўрган бўлардим”.

Михаил Хорёвнинг қуйидаги сўзлари ҳикматли сўзлар бўлиб қолди: «Тан оламан, қамоқ – бу бизнинг таълимотимиздаги ниҳоятда фойдали мактабдир, бу мактабда эътиқодимизнинг ҳақиқий эканлиги синовдан ўтади… Шундай мактабда таълим олганим учун ва Унинг раҳбарлиги учун Худога шукроналар айтаман». Руҳонийлар Бутрусни ва Юҳаннони Худога ёки одамларга қандай қилиб бўйсунишга зўрлаганликлари ҳақида Каломда ўқиганмиз. Ҳаворийлар Худони танлашди. Аммо барибир, ўша вақтдаги диний арбобларнинг нотўғри иш қилишаётганига қарамасдан, уларнинг қўлидаги ҳокимият уларга Худо орқали берилган.

Қолаверса, шогирдлар ушбу ҳокимиятни тан олишди ва унга бўйсунишди.

Бутрус ва Юҳанно ҳибсга олинишларига индамай ўзларини тутиб беришди. Бутун дунё бўйлаб ҳозирда имондаги миллионлаб биродарларимиз ва сингилларимиз худди шундай йўл тутмоқдалар. Исо Масиҳ ҳам худди шундай йўл тутди: У Ўзини тутиб олишларига, ҳукм қилишларига ва хочда тортилишига имкон яратди.

“Менга жавоб бермайсанми? – деди Пилат. – Сени хочга михлатиш ё бўшатиш учун ҳукм юритишга қодир эканимни билмайсанми?”

Исо жавоб бериб: “Агар сенга юқоридан берилмаганда эди, сен Менинг устимдан ҳеч қандай ҳукм юрита олмас эдинг. Шу сабабдан Мени сенинг қўлингга тутиб берганнинг гуноҳи сенинг гуноҳингдан катта” деб айтган эди. (Юҳанно 19:10, 11).

Бизнинг ҳукмдорларимиз ҳақми ёки йўқми, Худо Ўз халқига улар учун итоат этинглар, уларни севинглар, уларга яхшилик қилинглар, улар учун ибодат қилинглар, деб амр этади (Матто 5:44). Раббим сизни Ўз паноҳида асрасин. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top