3:34

Калом – кундалик озуқа

MP3

Narrator 1 Мен оддий Курдлар оиласида дунёга келганман. Тўрт ёшимда онам вафот этган. Отам эса бошқа уйланишни истамади. У мени жуда яхши кўрарди ва яхши вояга етказди. Отам исломий таълимга жуда қаттиқ эътибор қиладиган инсон эди. У ёшлигимдан менга Араб алифбосини, Қуръонни ва Шариятни ўргатди. Отамнинг овози жуда ширали эди. Ҳар куни ётишимиздан олдин Қуръонни баланд овозда ўқир эди. Отам нимани ўқиётганини тушунмасам ҳам бу менга ёқар эди. Олти ёшимда Қуръонни ўқий оладиган бўлдим ва тўққиз ёшимда эса Рамазон ойида номоз ўқишни бошладим. Ёзги таътилда Масжидга бориб Қуръонни, Муҳаммаднинг ва Ҳалифаларнинг ҳаётини ўрганардим. Юқори синфга ўтгач эса Исломий-сиёсий партияга қўшилдим. У ерда ҳар ҳафта йиғилишлар ўтказиб, қандай қилиб исломий фаол талаба бўлиш мумкинлиги ҳақида суҳбатлашардик. Бу пайтда мен исломий фиқҳ ва тажвид, яъни Қуръонни тўғри ўқишни ўргандим.

Narrator 2 Ҳадис ва Муҳаммад алайҳисаломнинг ҳаётини ва араб тили грамматикасини яхшилаб ўргандим. Мактабни тугатаётганимда партиянинг тўлақонли аъзоси эдим. Ўн саккиз ёшимда коллежга ўқишга кирдим. Коллеж бошқа шаҳарда эди. У ерда исломий партиянинг аъзолари бўлган бошқа талабалар билан танишдим. Ўша ерда ҳаёлимга турли саволлар кела бошлади, аммо уларга жавоб топа олмасдим. “Ҳаётнинг мақсади нима?” “Нима учун Худога сажда қилиб, Унинг қонунларига амал қилишимиз керак? Қуръондаги “Аллоҳнинг бирдан-бир ирода қилгани ибодатдир, инсу жинни яратишдан мақсад ҳам шудир. Лекин ибодатдан кимга фойда бор? Ибодат қилувчининг ўзига» деган жавоблар ҳам мени қаноатлантирмасди. Бундан ҳам юқорироқ бир сабаб борлигини ҳис қилардим. Қуръон ва Ислом тарихи, ҳаётимизда бошимиздан кечираётган зўравонликлар қалбимга тинчлик бермасди. Коллежнинг биринчи курсиданоқ саволларимга жавоб қидира бошладим.

Narrator 1 Қадимий Курд дини, Езидийлар орасидан саволларимга жавоб қидирдим, атеизмдан, кейин эса ўша ердаги Масиҳийлардан. Шу жараёнда қалбимда тинчлик пайдо бўлди. Мен Худо борлигига ишонардим, аммо Унга олиб борадиган йўлни билмасдим. Бир куни мен 60 ёшлардан ошган бир чолни учратдим. У билан сиёсий партиялар, инсонлар ҳаёти ва охири Худо ҳақида гаплашдик. У айтган гапларни аввал ҳеч бир масиҳийдан эшитмаган эдим. У менга, “Сен мусулмонсан, мен эса Масиҳийман. Биз бир-биримизни жуда яхши тинглаяпмиз ва тушуняпмиз. Мен номигагина масиҳий эмасман. Худо менинг ҳаётимда, У менга гапиради ва Ўз улуғворлиги учун мени бошқаради. Мен гуноҳсиз эмасман, баъзан хато қилиб тураман, аммо Худо бунинг учун менга тўлов тўлаб қўйган. Шунинг учун Мен Худонинг буюклигини ва севгиси-ю меҳрибонлигини улуғлаб Унга сажда қиламан”, деди. Сўнг Одам атодан бошлаб то Исо Масиҳгача бўлган воқеаларни, уларнинг бир-бирига қандай боғлиқ эканини сўзлаб берди.

Narrator 2 Исо Масиҳ ҳақидаги ҳикояси менга қизиқ туюлди, чунки бу ҳақида Қуръонда ҳам ўқиган эдим. Ундан кейин тахминан икки ойча, бу чолни кўрмадим. Уни деярли унутган эдим. Аммо бир куни у билан жуда гаплашгим келди ва уни қидириб топдим. Мен ундан Муқаддас Китобини бериб туришини сўрадим, аммо унинг жавоби мени ҳайратлантирди. “Ўғлим, бу менинг кундалик озуқам, уни сенга беролмайман, аммо кутиб сабр қилиб турсанг, сенга бошқа китоб топиб бераман”, деди. У ваъда қилганидек, икки кундан сўнг бошқа китоб берди ва Юҳанно китобини ўқишни бошладим. Юҳанно биринчи бобнинг оятларидек оятларни аввал ҳеч қаерда ўқимаган эдим. “Азалда Калом бор эди. Калом Худо билан бирга эди. Калом Худо эди.” Азизлар, бу гувоҳликнинг давомини кейинги дастуримиздан билиб оласиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top