2:52

Бедор бўлинглар ва ибодат қилинглар 3 қисм

MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Душман, бизни ҳолдан тойдиришга уринишининг, яна бир усулларидан бири бор. Мен

буни Феликснинг тузоғи деб атайман. Ҳаворийлар китобида, Феликс, Павлус хизмат қилган вилоятнинг ҳокими бўлгани ҳақида ёзилган. У Павлуснинг воизлигига қизиқиб қолган. Афтидан, у Павлусдан муҳим нарсани билиб олишни истагандек кўринади, аслида у ўз манфаатини кўзлаб – ундан пул ундиришни кўзлади (26-чи оят). Феликсга ўхшаган муғомбирлар, ёрдамга муҳтожмиз, дейдилар, аммо ҳеч нарсани ўрганишни истамайдилар.

Мен кўпинча шундай ҳодисаларга дуч келаман, уларни ҳар биттасини эслаб қолиш қийин. Душман ҳаётимизга, бизни хароб қилиш ва кучдан қолдириш учун шундай одамларни олиб келади. Бундай кишиларда заррача ўзгариш нияти йўқ. Улар ўзларининг мусибатлари тўғрисида узлуксиз гапиришга тайёр, лекин ниманидир ўзгартиришни, ҳаёлига ҳам келтирмайдилар. Улар ўз муаммоларини нуқул рўкач қиладилар, бироқ уларни ҳал этишни истамайдилар. Улар Феликсга ўхшаб, ўзининг ғаразли йўлида ҳаракат қиладилар.

Улар бир кишини ҳолдан тойдириб, кейинги кишига ёпишадилар. Биз одамларнинг ҳақиқий ниятларини билиб олишимиз зарур, чунки шайтон бизнинг Худога бўлган севгимиздан ва одамларга ёрдам бериш истагимиздан, ўз манфаатлари йўлида

фойдаланиши мумкин. Одамга: «Сен, аслида менинг ёрдамимга муҳтож эмассан, шунчаки мендан фойдаланмоқчисан. Қандай яшаган бўлсанг, шундай яшаб юравер, чиндан ҳам ўзгаришни истаганингда, қайтиб келарсан», деб очиқчасига, юзига айта олмаймиз. Биз: «Мен бундай йўл тута олмайман, бундай қилиш тўғри эмас. Мен бу билан бешафқатлик қилган бўламан», деб ўйлаймиз. Лекин Исо Масиҳ айрим ҳолларда, айнан шундай йўл тутган.

Унинг, Вифезда ҳовузининг ёнида ётган шол одамга айтган гапини, эслаб кўринг. «Шифо топишни истайсанми?» (Юҳанно 5:6). Шол одам деди: «Ҳа, Ҳазрат, аммо сув чайқалганида мени ҳовузга туширадиган одамим йўқ. Мен етиб келгунимча сувга бошқа биров мендан олдин тушиб олади» (7-чи оят). Исо Масиҳ унга ҳамдардлик билдириб ўтирмади. Ундан, чиндан ҳам соғайишни истайсанми, деб сўраб, кейин унга деди: «Ўрнингдан тур, тўшагингни олиб юргин!» (8-чи оят). Бошқача қилиб айтганда, Исо Масиҳ унга шундай деди: «Мен сенга ёрдам беришим мумкин, аммо сен ўзинг ҳам ҳаракат қилишинг зарур. Тўшагингни кўтар. Мабодо,

ҳеч нарса қилишни истамасанг, Мени ўзингнинг шикоятларинг билан безор қилма».

Азизлар, ибодат қилишда тўхтаманг, бордию сизда ибодат эхтиёжи бўлса, dilkashradio телеграм каналимиз орқали бизга хабар юборинг. Биз сизлар учун ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top