MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар. Азизлар, инсон борки, у ҳар хил ҳолатларга тушуши табийдир. Чунки инсоннинг томирида уша вақтларда содир этилган гуноҳнинг таъсири ҳалигача ўз кучини йўқотгани йўқ.

Масалан ғазаб инсонни ранжитувчи, унинг обру-эътибори ёки ғурурига таҳдид солинган ҳолларда пайдо бўлувчи табиий ҳис-туйғудир. Ғазаб кўпинча тушкунлик, хафагарчилик, камситилиш, қўрқув, стресс, уят, ҳорғинлик натижасида юзага келадиган руҳий ҳолатдир.

Аслида ғазаб бу муаммо эмас. У фақат ичга ютилганда ёки нотўғри йўл билан ифода этилгандагина муаммо бўлади. Агар ғазаб ичга ютилса, бу ўз-ўзимизга нисбатан зўравонликка, яъни жонга қасд қилиш, гиёҳвандликка берилиш ёки турли хил бошқа салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Агар у нотўғри йўл билан ифодаланса, у бошқаларга нисбатан зўравонликка, яъни тортишув, жанжал ва жисмоний кучдан фойдаланишга ҳам сабаб бўлади. Юқорида айтилганидек ғазабнинг ўзи ёмон эмас, агар уни тўғри йўлга солинса, ҳатто у ижобий натижалар ҳам бериши мумкин.

Азизлар, сиз ўйлашингиз мумкин қандай қилиб ғазаб ижобий натижа бериши мумкин деб. Келинг, мисол орқали сизга тушунтиришга ҳаракат қиламан. Масалан, бир неча мамлакатларда одамлар ноҳақликларга индамасдан қараб тура олмай, қаттиқ ғазабга келганликлари туфайли инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳаракатлари бошланиб кетди.

Бир одам шундай деган эди: “Ўртадаги низони ҳал қилиш орқалигина ҳақиқий муносабат ўрнатилади”. Азизлар, бу шуни англатадики, ғазабга келганларида одамлар ғазаб алангасини вужудга келган муаммони ҳал этиш учун сарфлашлари мумкин.

Жаҳлнинг чиқиши яхши аломатдир, аммо кўп ҳолларда одамлар ўз ғазабларини тўғри йўлга солмайдилар. Кўпчилик бундай пайтда атрофдагиларга бақиради, ғазаб ўтида уларга нисбатан зўравонлик қилади ёки ғазабни ифодалаш ўрнига уни ичига ютадилар ва бу янада ёмон оқибатларга ёки руҳан зўриқишга олиб келади.

Ҳис-туйғуларни ифода этмасдан ичга ютиш руҳиятимизга ёмон таъсир ўтказади. Албатта, инсонларнинг баъзида ғазабга келиши табиийдир, аммо бу ғазабни қандай қилиб бошқаришимиз лозим? Инсонлар ғазабларини бошқара олмасалар, бу уларга катта зарар етказиши мумкин.

Азизлар, ҳамма нарсанинг ажойиб давоси, бу Худога буйсуниб ибодат қилишдир. Жаҳл чиққанда ақл кетмасин. Доимо ўз устингизда ишлашга ҳаракат қилинг, албатта натижасини кўрасиз. Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top