2:58

Огоҳлантириш 03

MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар, Сулаймоннинг сиёсий фикрлари ҳамда шахсий хоҳишлари унинг Худо билан муносабатига совуқчилик олиб келади, бу ўз ўрнида Исроил халқининг ҳаётига ёмон таъсир қилади.

Шундан сўнг, Сулаймоннинг ўғли халққа зулм қилгани туфайли шимолий қабилалар исён қилишади, бунинг оқибатида улар шимолий шоҳлик бўлиб ажралиб чиқишади.

Шоҳлик иккига ажралгандан сўнг баъзида сиёсий ҳамда диний жабҳаларда юқорига кўтарилиш бўлса-да, шунга қарамай, икки шоҳлик ҳам пастга қараб кетишади. Пайғамбарларнинг янги зоти майдонга чиқиб, давлатнинг нотўғри томонга бораётганини айтиб огоҳлантиришади, аммо, вазият янада ёмонлашади.

Шимолий Исроил шоҳлиги Оссурия томонидан қулатилади. Сўнг, жанубий Яҳудо шоҳлиги бобилликлар томонидан вайрон этилади. Исроил ва ундаги маъбад вайрон этилиб, аҳолининг асосий қисми Бобилга сургун этилади.

Сулаймон ҳукмронлигидан сўнг Исроил халқининг аҳволи ёмонлашиб бораверади. Ҳайратланарли томони шундаки, халқ мана шу ҳолатини кўриб, бу вазиятдан чиқишга бирор бир чора изламайди.

Уларнинг ҳолати ёмонлашишига икки сабаб бор эди. Биринчиси, инсоннинг табиатан гуноҳкор қалби давомий янгиланишга чақираётган пайғамбарлар каломини рад этади.

Иккинчидан, Довуд давридаги қудратли давлатдан Исроилнинг Бобил томонидан вайрон этилиб сургун қилиниши тўрт юз йил ичида содир бўлади. Яъни, бугунги кундаги кўпгина халқлар каби, Исроил халқи фақат бугунги кун учун яшайди, улар ўтмиш тарихи ҳақида ҳам, узоқ келажак ҳақида ҳам фикр юритишмайди.

Давлатнинг пастга қараб кетиши исён орқали шимолий қабилаларнинг бўлиниб чиқишидан бошланади. Шимолий шоҳликда Исроил имонининг Канъон халқлари дини билан аралашиши ниҳоятда жиддий ҳамда мудҳиш иш эди. Албатта жанубий шоҳликда ҳам муаммолар бор эди.

Жанубий Шоҳлик бўлган Яҳудода маъбад, руҳонийлик хизмати, Довуд насли ҳукмронлиги бўлса-да, Худога бўйсунмаслик барибир ошиб бораверади. Баъзан улар ўзга халқлар худоларига сиғинишади.

Баъзида эса, Худога ташқи маросимлар орқали топинишнинг ўзи кифоя, деб ўйлаб, хато қилишади. Ахаб даврида Шимолий шоҳликдаги имонсизликка қарши туриш учун Худо Илёс пайғамбарни юборади. Илёс пайғамбар каломининг моҳияти Худога қайтиб келишга ҳали вақт бор, кеч бўлмасдан Унга қайтиш эди.

Аммо, вақт ўтиши билан уларнинг қилмишлари чегарадан ўтади. Амос ва Хўшея Исроилни тавбага чақирсалар-да, Исроил тавба қилмайди, шунда, оссурияликлар томонидан вайрон қилинади. Азизлар, мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top