MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар. Азизлар, қачонки Худованднинг нури қалбимизга кирганида, ўзимиз билиб-билмай содир этган гунохларимиз учун қийналишни бошлаймиз.

Содир этган гуноҳларимиз қанчалик жирканч эканлигини билганимиздан сўнг, уларни кечиришини сўраб, Худовандга ибодатларимиз орқали ёлворамиз. Азизлар, кечирим олганимиздан кейин ҳам, гуноҳ ҳали ҳам танамизда амал қилаётганига гувоҳ бўламиз.

Гуноҳ ҳали ҳам ичимизда яшаётгани бизни янада мушкул аҳволга солиб қўйиши мумкин. Азизлар, кўпчилик имондаги дўстларимизга инсон танасининг ўзи гуноҳкор эканлиги анча кеч етиб боради.

Асосий муаммо биз гуноҳ қилиб қўяётганимизда эмас, асосий муаммо танамизнинг гуноҳкорлигидадир. Шунинг учун ҳам гуноҳ қилишга мойиллик инсонинг ич-ичига, қонига сингиб кетган.

Кўпинча инсон ўзи содир этган гуноҳи учун Худодан кечирим сўрайди ва кечирим олади. Энг асосийси, у яна шу гуноҳни қилишда давом этаверади. Худонинг инояти ва кечиримига эгаман, лекин бу ҳали менга етарли эмас.

Энг асосийси, мен гуноҳнинг кучидан тўлиқ озод бўлишим лозим. Албатта мен содир этган барча гуноҳларим учун кечирим олишга жуда муҳтожман, лекин шу билан бирга мен ўзимнинг кимлигимдан озод бўлишга ҳам жуда-жуда муҳтожман.

Азиз биродарлар, Римликларга мактубининг биринчи саккизта бобида нажотнинг икки томони ёритиб берилган. Биринчидан, Худованд бизларнинг гуноҳларимизни кечириши, иккинчиси эса гуноҳ ҳокимлигидан озод бўлиш йўлидир.

Мактубнинг биринчи бешта боби, инсонларнинг ҳар хил гуноҳларга ботганлиги тўғрисидадир. Бунинг ечими эса Раббимиз Исо Масиҳнинг воситачилиги орқали барча гуноҳларнинг кечирилиши ёзилган.

Олтинчи бобдан бошлаб, бизларнинг Масиҳ билан бирга хочга михланганлигимиз ҳақида сўз кетади. Албатта. мактубнинг биринчи қисмида Раббимиз Исо Масиҳнинг Қони бизнинг гуноҳларимизни кечириш учун тўкилгани ҳақида ёзилган.

Мактубнинг иккинчи қисми эса, Худованд амалга оширган Раббимизнинг Хочи орқали бажарилган иш ҳақида, яъни бизнинг Раббимиз билан Унинг ўлимида, кўмилишида ва яна қайта тирилишида бирлашганимиз ҳақидадир.

Азизлар, биз биламизки, ўша қон биз қилган ёмон ишларни, Хоч эса бизнинг ёмон табиатимизни бартараф қилиш учун берилган. Азизлар, Худованднинг кўзи олдида биз содир этган гуноҳларимиз ювлиши, Раббимиз Исо Масиҳнинг азиз Қони жуда муҳим рол ўйнайди.

Сабаби, Римликларга мактубининг 3 боби 23 оятида: “Хамма гунох қилган,”-деб ёзиб қўйилган. Гуноҳнинг эвази эса ўлим ва жазодир. Азизлар. ҳар биримиз ўзимизни гуноҳ қилишдан сақланишимизни Худованддан сўрайлик. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top