2:45

Тартибсизликдан тартибга

MP3

«Шу сабабли ёш туллар эрга тегиб бола туғиши, рўзғор бошқаришини истайман, улар ғанимнинг бўҳтон қилиши учун ҳеч бир фурсат бермасликлари керак» (1 Тим 5:14).

Ассалому алайкум. Ишончим комил ҳаммамиз вақтни тежаш, ташкиллаштириш ҳақида кўп эшитганмиз. Фақат бунга баъзиларимиз эътибор берганмиз баъзиларими эса йўқ. Кўп китоб ва журналларда вақтни тўғри бошқариш ҳақида ўқиган бўлишимга қарамай, ҳеч қандай натижага эришмадим. Аммо бир куни жуда яхши нарса ўргандим. Бу нарса вақтимни тўғри режалаштиришимга, тўғри сарфлашимга катта туртки бўлди. Бунга китоб ҳам, журналлардаги мақолалар ҳам ёки эримнинг гап-сўзлари ҳам сабаб бўлгани йўқ. Менга катта туртки берган Худонинг Каломи бўлди! Калом ўқишни давом эттирар эканман, ўзимга – аёлларга тегишли бўлган оятларни белгилайдиган одат қилиб олганман. Ўшандай кунларнинг бирида ўзимга тегишли бир оятни ўқиб қолдим. Бу оят менинг тартиб билмайдиган юрагимга ўқдай урилди. Бу оятдаги «бошқариш» сўзи менга жуда таъсир қилди. Каломда шундай дейилган эди: «Мен ёш аёлларнинг… рўзғор бошқаришини истайман». Муқаддас Каломнинг бошқа версияларида бу оятдаги «бошқариш» сўзи: «…уйни бошқариш» ёки «уйнинг бекаси бўлиш» маъносида берилган.

Нега ҳаворий Павлус бундай деганини билиш қийин эмас. Ўша пайтларда Тимўтийнинг жамоатидаги ёш аёллар саёқ юриб, ўз уйи оиласи ҳақида қайғурмай, уйма-уй юриб ғийбатчилик билан машғул бўлганлар. Уларнинг бу ҳаракати бошқаларда масиҳийлар ҳақида ёмон таасурот уйғотган. Аммо улар учун айтилган оятни Худованд менга айтаётган эди. Худо бу каломни менга айтгани ҳамоно, ўзимни чиндан ҳам баъзи ишларда ноҳақ эканимни, мен ҳам Тимўтийнинг замонидаги аёллардай қайсидир жиҳатдан гуноҳкор эканимни англадим. Мен ўз ҳаётимни, одатларимни ўзгартиришим керак эди. Бу ишга киришишдан олдин эса Каломда берилган «рўзғор бошқариш» сўзининг асл маъносини билиб олишим керак бўларди. Рўзғор бошқариш деганда оиланинг боши бўлишни назарда тутмаётганимни билишингиз керак. Рўзғорини бошқараётган аёл оиланинг боши бўлиб қолмайди. Оиланинг боши ҳар доим бўлиб келганидай аёлнинг эри бўлиши керак.

Аёл киши ўжайини узоқ сафарга кетган, қўлларида пули бор хизматкорларга ўхшайди. Хўжайин сафардан келгач, уларнинг ҳар бирини чақириб, берган пулини нималарга ишлатганини сўрайди. Пулни яхши сарфлаган хизматкор хўжайинидан олқиш олади. Бу матал биз аёлларга ҳам тегишли. Биз эрларимизнинг ва ўзимизнинг пешона теримиз билан топилаётган пулларни, нарсаларни қандай ишлатамиз. Ҳар куни Худо бизга бераётган маблағ, имконият ва бошқа баракалар учун масъулмиз. Уларни қандай ишлатишимиз бизнинг донолигимизга боғлиқ. Агар биз ўз рўзғоримизни тўғри бошқара олсак, рўзғоримизга кираётган маблағни тўғри тақсимлай олсак, қандай ажойиб иш қилган бўламиз. Мартин Лютер шундай деб ёзган экан: «Энг катта бахт бу …. ўз ишларингни ва ҳаракатларингни ишониб топширишинг мумкин бўлган аёлга эга бўлиш.»

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top