Салом азизлар. “Худо билан вақт ўтказиш” У билан ёлғиз қолиш деб ўйлаш умумий нотўғри тушунчадир. Албатта, Исо кўрсатиб берганидек, сиз Худо билан ёлғиз вақтга муҳтожсиз, аммо бу фақатгина сизнинг уйғоқ вақтингизнинг бир қисми холос. Сиз қилишингиз мумкин бўлган ҳар бир иш агар Худони бунга таклиф қилиш ва Унинг ҳузурини ҳис қилиш орқали бажарилса, бу “Худо билан вақт ўтказишдир”.
Худо билан узлуксиз мулоқотни ривожлантиришга оид мумтоз китоб бу Худонинг Ҳузурини Машқ Қилишдир. Бу ўн еттинчи асрда Брозер Лоренс томонидан ёзилган бўлиб, Франция монастрлигидаги камтарона пишириқдир. Брозер Лоренс овқатлар тайёрлаш ва идишларни ювиш каби одатий ва қора ишларни ҳам Худони улуғлаш ва У билан биргаликда бўлишга қарата олди.
Худо билан дўстликнинг калити нима қилаётганингизни ўзгартириш эмас, балки унга нисбатан муносабатингизни ўзгартиришингиздир. Сиз ўзингиз учун одатий қиладиган ишингиз, ейишми, чўмилишми, ишлашми, ҳордиқ чиқаришми ёки ахлатни олиб ташлашми ҳаммасини Худо учун қилишни бошлайсиз. Ҳозирги кунда биз Худони улуғлаш учун кунлик режаларимиздан “чекинишимиз” каби ҳис қиламиз, лекин бу Унинг ҳузурини машқ қилишни ўрганмаганимиздан далолат беради. Брозер Лоренс ҳаётимизда одатий юмушлар орқали Худога улуғворлик келтириш осон, бунинг учун алоҳида руҳий чекиниш қилиш шарт эмас дейди.
Бу Худонинг баркамоллигидир. Адан боғида, улуғлаш қатнашиш мумкин бўлган йиғилиш эмас, балки узлуксиз муносабат эди; Одам Ато ва Момо Ҳаво Худо билан тўхтовсиз биргаликда эдилар. Худо сиз билан ҳамма вақт бирга экан, Худо учун ҳозир сиз турган жойдан кўра яқинроқ жой йўқдир. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “У ҳамманинг устидан ҳоким, ҳамма орқали амал қилади, ҳаммада мавжуддир.”(Эфес. 4:6).
Брозер Лоренснинг яна бир фойдали фикри бу узун ва мукаммал ибодат қилишга ҳаракат қилишдан кўра бутун кун давомида давомий қисқа қисқа суҳбатли ибодат қилишдир. Диққат эътиборни бир жойга жалб қилиш ва тарқоқ фикрларни таъсиридан халос бўлиш учун у шундай дейди, “Мен сизларга ибодатда бир қанча сўзларни ишлатишни маслаҳат бермайман, чунки узун суҳбатлар фикрларнинг тарқоқланишига сабаб бўлади.”
Муқаддас Калом бизларга “доимо ибодатда бўлиш” кераклигини айтади. Буни қандай амалга ошириш мумкин? Бунинг бир йўли Масиҳийлар бир неча йил бажариб келган бутун кун давомида “нафас ибодати”дан фойдаланишдир. Сиз Исога бир нафасда айтиладиган қисқа гапларни ва ифодаларни танлайсиз: “Исо Сен мен билан биргасан” “Сенинг иноятингни қабул қиламан” “ Мен сенга тобеман” “Мен Сени билишни ҳоҳлайман” “Мен Сенга тегишлиман” “Сенга таянишга ёрдам бергин”. Сиз қисқа Калом ифодаларидан ҳам фойдаланишингиз мумкин: “Мен учун ҳаёт Исо Масиҳдир” “Сен ҳеч қачон мени ташлаб кетмайсан” “Сен Менинг Худойимсан” Ушбу гаплар билан кўпроқ ибодат қилинг, токи бу сўзлар қалбингизга чуқурроқ илдиз отсин. Фақат шунга амин бўлингки, сизнинг мотивингиз Худони назорат қилиш эмас, балки Унга шон шараф келтиришдир.
Бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.