MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар. Азизлар, яна сиз билан мавзуларимиз орқали бўлсада учрашганимиздан хурсандмиз. Азизлар, хар биримизга куч-қувват бериб турадиган Муқаддас каломдаги бир оят бор.

Раббингиз билан алоқада бўлиб, доимо хурсанд бўлинглар. Манашу оят бизни доимо олға қадам ташлашга ундаб туради. Ҳар доимгидай Павлус диққат- эътиборимизни Худога қаратишимизга ундаяпти.

Бундан ташқари, у бизни хурсандчилик билан эътиборимизни Худога қаратишимизни хоҳлаяпти. Бу принципга тўлиқлигича амал қилиб, биз бу қиррани ўтказиб юборишимиз мумкин, шунинг учун Павлус шундай деган: “Раббингиз билан алоқада бўлиб, доимо хурсанд бўлинглар.

Яна айтаман: хурсанд бўлинглар”. Энди бир савол туғилади, низоли вазиятда бўлганда нимасига хурсанд бўлишимиз керак? Аввало

м бор ҳаётимиздаги энг ҳайратланарли ходисадан хурсанд бўлайлик: агар сиз Исо Масиҳга ишонсангиз, сиз “Худодасиз” ва исмингиз “ҳаёт китоби”га ёзилган.

Агар рақибингиз имонли масиҳий бўлса, у ҳам абадий ҳаётга ноил бўлган. Ҳеч нима, ҳатто низонинг барча қийинчиликлари ҳам Масиҳ орқали кечирим олишнинг завқини ҳеч қачон буза олмайди.

Бу кечиримдан қанчалик кўп хурсанд бўлсангиз, бошқаларни ҳам кечиришингиз шунчалар осон бўлади. Шунингдек, сизни қўллаш, йўналтириш ва мустаҳкамлаш учун Худо сизга Муқаддас Китобни, Муқаддас Руҳни ва жамоатни бергани учун ҳам хурсанд бўлишингиз мумкин.

Шу билан бирга агар сиз бу инъомлардан хурсанд бўлмасангиз, уларни писанд қилмаслик эҳтимоли мавжуд. Агар рақибингиз имонли масиҳий бўлса, бу инъомлар унинг учун ҳам очиқ.

Модомики, Худо Ўз иродасини Муқаддас Руҳ, Муқаддас Китоб ва жамоати орқали кўрсатар экан, сиз тўғри йўлни топасиз, зеро инсон руҳи мукаммаллашиб, ўсиб боради; сиз яшнатувчи қарор қабул қилиб, ҳақиқий тинчликни қайта тиклайсиз.

Ниҳоят, сиз тушиб қолган вазият тасодиф эмаслигидан хурсанд бўлишингиз мумкин. Худованд хукмрон ва эзгу Худо эканини билган ҳолда, бу низони сизга яхши бўлиши учун ишлатишига ишончингиз комил бўлиши мумкин. Бу ишонч сизнинг пойдеворингиз.

Бу ишончга таянган ҳолда, бекорга ташвишланишдан халос бўласиз ва диққан эътиборингизни низо орқали келиб чиққан имкониятга қаратасиз. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top