Салом азизлар. Худо турли хилликни яхши кўради. Атрофга қаранг! У ҳар биримизни ягона шахсият белгилари билан яратди. Худо интроверт ва экстровертларни яратди. У режани яхши кўрадиган ва турлиликни яхши кўрадиган кишиларни яратди. У баъзи кишиларни ўйловчи, баъзи кишиларни эса ҳис қилувчи қилиб яратди. Баъзи кишилар уларга бирор вазифа берилса уни яхши бажарадилар, баъзи кишилар эса гуруҳ билан ишлашни афзал кўришади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Руҳий таъсирлар ҳар хилдир, лекин ҳаммада ҳар қандай таъсирни вужудга келтирган ягона Худодир.”(1 Коринфликларга 12:6)
Муқаддас Калом Худо барча шахсиятларни ишлатиши бўйича етарлича исбот берган. Бутрус сангвиник. Павлус эса холерик бўлган. Йеремия меланхолик бўлган. Агар сиз ўн икки шогирднинг шахсиятларига қарасангиз, уларнинг турлилиги баъзан ораларида келишмовчилик келиб чиқишидан билиниб туради.
Хизмат учун тўғри ёки нотўғри мижоз йўқдир. Биз жамоатни мувозанатда сақлаш ва унга таъм бериш учун турли хилдаги шахсиятларга муҳтожмиз. Агар ҳаммамиз бир хил бўлганимизда дунё зерикарли жой бўларди. Яхшиямки кишилар бир қанча таъм билан келишган. Сизнинг шахсиятингиз руҳий инъомларингизни қаерда ишлатишингизга таъсир қилади. Масалан, икки кишида хушхабар айтиш қобилияти бўлиши мумкин, аммо бири интроверт иккинчиси эса экстроверт бўлса, бу инъом икки хил намоён бўлади.
Тахтага ишлов берувчилар тахта билан ишлаш унга қарши ишлашдан осонлигини биладилар. Худди шундай, агар сиз ҳам мижозингизга тўғри келмаган ҳолда хизмат қилсангиз, бу ноқулайликни келтириб чиқаради, қўшимча ғайрат ва ҳаракатни талаб қилади ва энг яхши натижадан кўра камроқ натижани беради. Шунинг учун бошқа бировнинг хизматига тақлиб қилиш иш бермайди. Сизда уларнинг шахсиятлари йўқ.
Ундан ташқари, Худо сизни ўзингиз бўлиш учун яратган! Сиз бошқаларнинг мисолларидан ўргананиз, аммо сиз буни ўзингизнинг шаклингиз билан элакдан ўтказасиз. Ҳозирги кунда сизнинг шахсиятингизни аниқлаб берадиган бир қанча китоблар ва манбалар мавжудки, улар сизга шахсиятингизни аниқлашда ёрдам беради ва сиз уни Худо йўлида ишлатишингиз мумкин.
Рангли ойнага ўхшаб бизнинг турли шахсиятларимиз Худо нурини бир қанча рангларда кўрсатади. Бу Худо оиласини турлилик ва мустаҳкамлик билан таъминлайди. Бу шахсан бизларни ҳам марҳаматлайди. Худо сизни бажаришингиз учун яратганини бажариш яхшидир. Агар сиз Худо сизни яратганидек хизмат қилсангиз, сизда муваффақият, қониқиш ва ҳосилдорлик бўлади.
Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.