3:08

Ожиз томонларимиз

MP3

Салом азизлар. Ҳар бир кишининг ожиз томонлари бор. Аслида, сизда бир қанча нуқсонлар ва камчиликлар бор; жисмоний, ҳис-туйғули, ақлий ва руҳий. Шу билан бирга сизда молиявий ва муносабатларга доир вазиятлар борки, улар сизни ожиз қилиб қўяди. Муҳими сиз булар билан нима қилишингиздадир. Одатда биз камчиликларимизни рад қиламиз, уларни ҳимоя қиламиз, узрли қабул қиламиз, рад қиламиз ва улардан жирканамиз. Бу Худонинг У ҳоҳлаган ишига тўсқинлик қилади. Сизнинг камчиликларингизда Худонинг бошқача қараши бор.

У шундай дейди, “Менинг ўйларим ва йўлларим сеникидан буюкроқдир.”(Ишаё 55:9) Шунинг учун ҳам Худо кўпинча биз кутганимиздан бошқача тарзда ишлайди. Биз Худо бизнинг кучимизни Ўзининг улуғворлиги учун ишлатади деб ўйлаймиз, аммо Худо бизнинг ожизлигимизни ҳам ишлатишни ҳоҳлайди. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Лекин Худо доноларни шарманда қилиш учун дунёдаги ақлсиз деб ҳисобланганларни танлади. Қудратлиларни шарманда қилиш учун У дунёдаги заиф дейилганларни танлади.” (1 Коринфликларга 1:27) Сизнинг ожизлигингиз тасодиф эмас. Худо уларни айнан сизнинг ҳаётингизга Ўзининг қудратини бунда намойиш қилиш учун ҳам қўйиб берган. Худо ҳеч қачон қудратдан таъсирланмаган.

Аслида, У ожиз кишиларга қудрат кўрсатишни ҳоҳлайди. Исо бизнинг бундай муҳтожлигимизни Ўзининг “руҳан камбағал” деган сўзида таъкидлаб ўтган. У марҳаматлаши керак бўлган биринчи марҳамат. Муқаддас Калом Худо ғайритабиий иш қилиши учун оддий ва ожиз кишиларни уларнинг ожизликларига қарамасдан қандай ишлатиши ҳақидаги мисолларга тўла. Агар Худо фақат комил инсонни ишлатганда, ҳеч бир иш қилинмасди. Чунки биз ҳаммамиз ҳам ожизмиз. Худо нуқсонли кишиларни ишлатиши биз учун далда берувчи хабардир. Ожизлик, ёки Павлуc айтганидек “тикан”, худди ҳаддан ташқари ейиш ёки сабрсизлик каби гуноҳ ёки характердаги камчилик эмас. Ожизлик сиз эга бўлган ва ўзгартиришга кучингиз етмайдиган чегараланишдир. Бу хроник касаллик, табиий кам қувватлилик ёки мажруҳлик каби жисмоний нуқсон, бўлиши мумкин. Бу жароҳат, аччиқ хотира, шахсиятга боғлиқ камчилик ёки ирсиятли характер каби руҳий чегараланганлик бўлиши мумкин.

Ёки бу заковатли ёки ақлий чегараланиш бўлиши мумкин. Биз ҳаммамиз ҳам супер қобилиятли кишилар эмасмиз. Агар сиз ҳаётингиздаги чегаралар ҳақида ўйласангиз, сиз “Худо мени ҳеч қачон ишлата олмайди” деган хулосага келиш учун васвасага учраган бўлишингиз мумкин. Лекин Худо ҳеч қачон бизнинг чегараланишларимиз билан чегараланмаган. Аслида, У Ўзининг буюк қудратини оддий идишларга қўйишни ҳоҳлайди. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Бу улуғвор хазинани эса биз сопол идишларда олиб юрибмиз, токи бу олий қудрат бизга эмас, Худога мансуб эканлиги кўриниб турсин.” (2 Коринфликларга 4:7) Худди оддий кулолчиликдек, биз мулойим ва ожиз бўлиб дарров синамиз. Аммо агар биз Худога бизнинг камчиликларимиз орқали ишлашига йўл қўйсак, У бизни ишлатади.

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top