2:45

Тайёр бўлишнинг энг осон йўли

MP3

Салом азизлар. Шахсий ҳикояларни айтиш қоидалардан кўра осондир ва кишилар буни эшитишни яхши кўрадилар. Улар бизни диққатимизни тортади ва биз уларни узоқ эслаймиз. Агар сиз диншунослар ҳақида гапиришни бошласангиз имонсизлар қизиқишни йўқотадилар, аммо улар ҳеч қачон эшитмаган шахсий тажрибаларга табиатан қизиқадилар. Бўлишилган ҳикоялар Исонинг юриши учун сизнинг қалбингиздан кишилар қалбига кўприк қуради. Гувоҳлигингизнинг яна бир қадри шундаки бу ақлий ҳимоялардан ўтиб кета олади. Муқаддас Каломни қабул қилмайдиган кўпгина кишилар камтарона ва шахсий ҳикояларни тинглашади. Шунинг учун ҳам олти хил турли вазиятларда Павлус Каломдан гапириш ўрнига ўз гувоҳлигини айтди.

Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Раббингиз Масиҳга юракларингиздан муқаддас жой беринглар. Дилингиздаги умид ҳақида сиздан ҳар бир сўраган кишига жавоб беришга доимо тайёр бўлинглар. Лекин буни мулойимлик ва эҳтиром билан бажо қилинглар, виждонингизни тоза тутинглар.”(1 Бутрус 3:15-16) “Тайёр бўлиш”нинг энг осон йўли гувоҳлигингизни ёзиб чиқиш ва унинг асосий жойларини ёд олишдир. Уни тўрт қисмга бўлинг:

1. Исони учратмасдан олдин ҳаётим қандай эди

2. Исога муҳтожлигимни қандай фаҳмладим

3. Қандай қилиб ҳаётимни Исога топширдим

4. Исо ҳаётимда қандай ўзгартириш қилди

Албатта, сизда нажотингиздан ташқари бир қанча бошқа гувоҳликлар бўлиши мумкин. Сизда ҳар бир кечинмангиз учун Худо ёрдам бергани тўғрисида ҳикоя бор. Сиз Худо сизни олиб ўтган ҳар қандай муаммолар, вазиятлар ва инқирозларни рўйхат қилиб чиқишингиз мумкин. Кейинчалик эътиборли бўлиб, имонсиз ўртоғингиз бошқа киши билан бўлиши учун сиз у билан бўлишинг. Турли вазиятлар турли гувоҳликларни талаб қилади.

Сизнинг Ҳаёт Хабарингиз ҳаётингиздаги дарсларни ўз ичига олади. Ҳаёт мақсадингизнинг иккинчи қисми Худо сизга У билан кечинмаларингиз орқали ўргатган дарсларидир. Булар сиз Худо, муносабатлар, муаммолар, васвасалар ва ҳаётнинг бошқа қирралари ҳақида ўрганган дарсларингиздир. Довуд шундай ибодат қилганди, “Эй Худованд, Қонун-қоидаларингни йўлини менга ўргатгин, Уларни охиригача тутиб амалга оширайин!”(Забур 118:33) Афсуски, бизга содир бўлганлардан кўп нарса ўрганолмаймиз. Исроилликлар ҳақида Муқаддас Калом шундай дейди, “Кўп марталаб Худованд уларни қутқарарди, Улар эса ўз қайсарликлари ила Уни аччиқлантирар, Ўз ёмонликлари туфайли хазон ҳам бўлардилар.” (Забур 105:43) Сиз балки шундай кишиларни учратгандирсиз.

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top