3:05

Ваъз 164

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Эфирда яна сиз азизлар учун берилиб борилаётган эшиттиришларимиздан бири. Мен Ғолиббек эса микрофон қаршисидаман. Азиз радио тингловчи дўстлар, Худонинг адолатлилиги ҳақида қандай фикрдасиз?

Худонинг адолатлилиги ҳақида истаган инсонларга гапиришимиз мумкин. Сабаби — У ҳақиқатдан ҳам шундай Агар Худо кимнидир жазоласа бу адолатли жазодир ёки кимнидир мукофотласа ҳам худди шундай адолатли мукофотдир. Биз инсонлар Худога бу адолатданмас деб айтишга ҳаққимиз йўқ.

Чунки Унинг Ўзи нима қилишни биздан кўра яхшироқ билади. У ҳамма нарсадан хабардор Худованддир. Унинг инсонлардан фарқининг бир бўлаги ҳам айнан шундадир. Инсонларни жазолашга ва мукофотлашга доимо Унда ҳуқуқ бор. Унинг ҳақ ҳукумидан ҳеч бир инсон қочиб қутилаолмайди.

Инсонлар доимо бир-бирига ёлғон сўзлайдилар. Худованд эса ҳеч қачон алдамайди. У доимо Ўз сўзида адолатлидир. У доимо инсонларга нисбатан меҳрибондир, лекин инсонлар бир-бирларига ва Худога нисбатан меҳрибон эмас. Худо ҳеч қачон гуноҳ билан ёнма-ён турмайди, лекин инсонлар доимо ёмон нарсаларни қилишга интилади, кимлардир ҳақидаги ғийбатларни тинглашни жуда ёқтирадилар.

Қачонки инсон Худонинг муқаддаслигини тушуниб етсагина, ўзларидаги гуноҳдан нафратлана бошлайдилар ва ўзларининг гуноҳларини кўриш осон бўлади. Азиз биродарлар, Исо Масиҳнинг хочдаги ўлимини эслаганимизда, шуни англашимиз керакки, бу ўлим орқали барча инсонлардаги гуноҳ учун кечирим тўлови тўланди.

Энди шу кечиримга эга бўлишимиз учун Худованднинг олдида барча гуноҳларимизни ва гуноҳкорлигимизни тан олиб, Унга ибодат орқали мурожаат қилишимиз керак бўлади. Ибодатда тахминан шундай гапларни айтишингиз мумкин:

“Буюк Худованд, мен Сени олдингда гуноҳкорман. Менга кечирим бер ва мени жаннатга киришим учун исмимни ҳаёт китобинга ёзиб қўй. Исо Масиҳ, мен Сени юрагимга таклиф қиламан, мени юрагимга кир. Омин”. Шундай сўзлар билан Худовандга ибодат қилиб, Ундан барча гуноҳларингиз учун кечирим олишингиз мумкин.

Худованддаги кечирим дунёдаги барча инсонларга етарлидир. У сизга кечирим берганида Ундаги муқаддаслик, адолат асло камайиб қолмайди. Ишаё китобининг 64 боби 6 оятида шундай ёзилган: “Ҳаммамиз харом нарсаларга ўхшаб қолдик. Яхши ишларимиз ҳам ифлос кийимлар кабидир. Япроқ каби сўлиб боряпмиз, айибларимиз шамол каби бизни олиб кетяпти”.

Азизлар, ушбу оят орқали билишимиз мукин-ки, гуноҳ инсонни фақат адойи тамом қилади. Худованд эса инсонга ҳаёт бахшида этади. Яна радио орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top