MP3

Салом азизлар. Муқаддас Каломда Xудо Ўз халқи учун бирданига қудратли ишлар қилганини кўрганмиз. Хаётимизнинг қайси бир томонларидаги муаммоларга узоқ вақт тиқилиб, ўша жойда қолиб кетсак олдинга қараб курашиш ёки енгишнинг ўрнига ўша холатга мослашиб ўрганиб кетамиз. Бундай холатга мослашиб кетиш жуда хам осон. Душманнинг энг яхши кўрган ёлғони ‘’Cенда хеч қандай ўзгариш бўлмайди’’- деб айтишидир. У сенга хеч қачон яхши бўлмайсан, оилангда хеч нарса бўлмайди, сен ичкиликдан ёки чекишдан хеч қачон қутула олмайсан дейди. Лекин мен сенга бугун айтмоқчи бўлган сўзимни эшит: шу муаммоларга неча йиллардан бери тиқилиб қолган бўлсангда, Xудо хаммасини бирганига ўзгартириб юборади! Секунддаёқ у хаммаси остун

-устун қилиб бошқа томонга буриб юборади.

Худо қудрати билан сенга бир марта тегса бутунлай шифоланиб қоласан. Унинг битта илтифоти сенга тегса сен юксалиб кетасан. У эзгулиги билан сенга бир марта тегинса хамма муаммоларинг хал бўлиб кетади. Қодир Xудо сенга бир марта тегинса тўсатдан хаётинг бутунлай ўзгариб кетади.

Бугун сенга далда бермоқчиман, ишончда давом этавер, ўз жойингда силжимай умид қилавер. Душман сенга фикрлар бериб хафа қилмасин чунки Xудо сенга билинтирмай сездирмай сирли равишда Ўз ишини қилмоқда. Сенинг вақти-соатинг келмоқда ва ёриб чиқишинг тўсатдан келишини эълон қилавер! Xаётингда Муқаддас Рух қиладиган ишнинг бир бўлаги меросингни ва Ота сенга берган нарсаларни очиб беришдир. Сенга қандай мерос берилганини хаммадан яхши биладигани фақат Удир. Бу рухий баракалар нима эканлигини фақат Муқаддас Рух орқалигина била оласан! Рухий баракаларни қандай тасвирлаб бера оласан? Улар қандай бўлиши мумкин? Улар нима бўлиши мумкин? Улар билан нима қила оласан? Уларни нимага қиёслай оласан? Уларнинг Xудодан ёки Ундан эмаслигини қандай билиш мумкин? Бу фақат Муқаддас Рух орқалигина бўлади!

Бу рухий баракалар рух тилида, бизни илхомлантираётган Муқаддас Рух ёрдамида намоён бўлади. Мисол учун сен мен қайтадан туғилдим десанг кимдир хаётингда янги

босқич бошланганини ёки иш тарзингни ўзгартирганингни тушиниши мумкин, аслида бу ундан хам чуқурроқ маънони ифодалайди! Бу сенинг янги ижод бўлганингни Xудо билан бир бўлиб илохий табиатдан бахраманд бўлганингни билдиради. Бу фақатгина маълимот ёки ахборот эмас, Муқаддас Рух орқали рухингга очиб берилган вахий рухидир.

Худога санолар бўлсин! Фаровон, хотиржам, солих, илохий шифо, соғлик, гуллаб -яшнаш ва кечирим билан тўла хаёт Улғвор Ота ва Унинг Ўғли билан мулоқат қилувчиларда мужассамдир ва бизларга улуғвор баракалар рохатланиб яшашимиз учун берилган. Муқаддас Рух бу баракаларни фақат номоён қилиш учун эмас хушхабардаги мархаматларга тўлиқ эришишни хам ўргатиш учун келган. Хаётингда Унинг хизматини англаб ол ва У сени Масихдаги ғайритаббий хаёт сари етаклайди.

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top