Салом. Ажабланиш бу сен кутмаган қандайдир яхши нарсадир. Бунда сен ўзингни махсус хис этасан ва кимдир сен хақингда ўйлаётганини билдиради. Ажабланишлар бизга қувонч бағишлаб, кўнглимизни кўтаради. Самодаги Отанг сени хайратда қолдириб эзгуликлари билан сени тўлдириб ташламоқчи. У хаётингни енгиллаштирадиган ишлар қилиб сени қанчалар севишини билдирмоқчи.
Бизлар юқорида ўқиган «Тўлдириб ташламоқчи» сўзи хайрон қолиб эришиш деган маъносини хам ифодалайди. Самодаги Отанг сенга қанчалар яхши эканлигини билдиришни истайди- У сени хайратлантириб буни кўрсатмоқчи! У сенинг орзу-армонларингни амалга ошишига ва тўсиқларни енгиб ўтишингга ёрдам бермоқчи. У сени эзгулиги ва рахм-шавқати билан хайрон қолдирмоқчи. Биз хар тонгда уйғонганимизда „Бугун Xудо нималар қилар экан-а!“- деган фикр билан туришимиз керак.
Бугун Xудо қалбингда ва фикрингда Ўз ишларини қилишига изн бер. Имонни сақлаб кутишда давом этавер. Шундай қилганингда Унинг хайратларини кўрасан. Унинг мархаматли қўллари сени тўлдириб тошдирганини ва хаётингнинг хамма томонларида сени янги даражага чиқарганини кўрасан!
Онанг қорнида сенга шакл бермасимдан олдин сени билган эдим, Туғилмасингдан олдин сени Ўзим учун ажратиб олган эдим. Халқларга сени пайғамбар этиб тайинлаган эдим. (Еремиё 1:5)
Xудо тyғилмасингдан олдиноқ сен хақингда ўйлаганини биласанми? Онанг қорнига тушмасингдан олдин У сен хақингда хамма нарсани билганди. У сени мақсад билан мақсади учун яратди. У сенинг ким бўлишингни, сочларинг, кўзларинг ва терингнинг рангларини қандай бўлиши хақида хам ўйлаб, махорат билан яратди. У Ўз Номининг улуғланиши учун сенга инъомлар, иктидорлар, талантлар берган. У сенга бир қараб „ Яхши бўлди“ деди.
Ер юзида кимнингдир мехрини қозона олмасангда ёки бугун ўзингни қандай хис қилишингдан қатъий назар қодир Xудо сени севишини ва У сени қабул қилганини бил. Сен буни ўзгартириш ёки бунга эришиш учун хеч нарса қила олмайсан. Сен ўзингча „Мен жуда кўп хатога йўл қўйдим энди қандай қилиб Xудо мени қабул қиларкин ёки мендан рози бўларкин “- деб ўйлаётгандирсан. Битта нарсани яхшилаб англаб ол:Xудо сени кўрганда У сенинг хатти- харакатларингни бир томонга суриб қўяди. У сени хамма хатти ғхаракатларингни ёқламасада сенинг ўсишингга ва тўғри қарорлар қабул қилишингга ёрдам беришни истайди.
Бугун Унинг севгисини ва сендан розилигини қабул қил. Хаётингда ишлашига изн бер. Умринг бўйи ғалаба қозониб яшашинг учун Унинг мухаббати сени қувватлаши ва кучлантиришига изн бер чунки сен қабул қилиндинг ва жихозлантирилдинг!
Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.