Салом азизлар. Xаёт ташвишлари ва босимлари фикрларимизни осонгина Отадан ўзига жалп этади. Ер юзидаги нарсалар билан ўралашиб қолсак, кўп ўтмай эзилиб рухий зарбага учраймиз. Лекин бу хаёт бизга ташвишланиб эмас хотиржам бўлиб яшаш учун берилган.
Соғликни сақлашнинг энг яхши йўли қалбингда Xудонинг тинчлигини сақлаш эканини биласанми? Тинчлик бу хис-туйғу эмас унинг ичида қудратли куч бор. Тинчликнинг маъноси маскан қилиш , ўрнашиш деганидир. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, қалбимиз ва фикрларимиз Каломда бўлганида хотиржам бўла оламиз. Бунинг ичида хаёт, куч ва қатъийлик бор!
Бугун назарингни Ота Xудога қаратиб қалбингдаги тинчликни сақла. Унинг хамма айтганларига ишониб танангга хаёт бағишла. У ваъда қилган фаровон хаётда яшашинг учун сени хижозласин, бунинг учун қалбингда Унинг тинчлиги хокимлик қилиши керак!
Исо уларга шундай деди:— Сизларга чинини айтайин, агар шубҳаланмай ишонсангиз, нафақат анжир дарахтини шу кўйга сола оласиз, балки мана бу тоққа: “Қўпорилиб, денгизга отил”, — десангиз, айтганингиз бўлади. (Матто 21:21)
Биз хаммамиз хаёт бўронлари ва қийинчиликлари остида эзилган даврларни бошдан кечирганмиз. Ўшандай онларда оғзимиздан ёмон сўзлар лип этиб чиқиб кетади. Балки соғлигинг хақида врачлар сенга ёмон хабарли диагноз айтишди ёки бўлмаса финанс томондан тўсиқликка дуч келиб қолгандирсан. Сен бирор нарса хақида қанча кўп гапирсанг ўша нарса фикрингда шунча катталашиб кетади. Бунинг ўрнига қирларингга қараб „Йўқ мен мағлубиятларни асло жонлантирмайман.
Етишмовчиликни хеч қачон оғзимга олмайман. Қўрқувга хаётимда ўрин йўқ. Мен бошқача хабар айтишни танладим. Мен Раббимнинг хабарига ишонаман, шу сабабдан Исо орқали хамма нарсани қила оламан. Мен бу касалликни енгиб ўтаман. Бу тобеликдан халос бўламан. Уйимда тинчлик бўлади. Менинг муносабатларим тикланаётганини кўраяпман“ Xаттоки булар қандай қилиб хал бўлишини билмасангда, Xудо билишини унутмагин. Xaётингдаги тоғларга Xудонинг Каломини айтишинг лозим, мана шу вазиятлар устидан илтифот эълон қил.
Худога муаммоларингнинг қанчалик катталиги хақида айтишнинг ўрнига муаммоларингга Худонинг буюкроқ ва улканроқ эканини айт! Тоғларингга сўз айтганингда улар кўчади ва Худо сен учун тайёрлаб қўйган ғалаба сари олға борасан!
Ибодат: Ота бугун Мени қўллаб қувватлаб турган Исо Масихнинг мадади билан хамма нарсани қила оламан деб эълон қиламан. Хаётимдаги тоғларга қараб „Кўч!“ деб айтаман. Келажагим устидан мархаматлар, илтифотлар ва зафарлар эълон қиламан. Омин!
Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.