2:27

Юрагимиздаги тинчлик

MP3

Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Келинг, манман бўлган инсон қандай эканлигини хотимада кўрамиз. Унинг эътибори, у кўрганига ва билганининг ҳаммасида йиғилган. У ҳамма нарсани ўзи кўрганидек «яхши» ёки «ёмон» деб баҳолайди.

Унинг оиласини ёки қабиласини аъзоларининг «яхши» ёки «ёмон»ликлари ҳурматга ёки улар алоқа қилганларининг ишларига боғлиқ. Агар унинг акаси унинг ўзи уйланишни хоҳлаган қизга уйланаётган бўлса, у акасини «ёмон» қилгани учун «қоралайди».

Агар отаси унга ҳўкиз берса, у отаси ҳақида, «яхши» иш қилаётганини гапиради. У бошқа миллатга мансуб одамларни ўзининг миллатидек “яхши” миллат эмас деб, душманлар қатори кўради. Унинг ирқи ҳар қандай бошқа миллатдан «яхши». У бундай ҳукм қилишига сабаб, у манман, қабилачи, динпараст, миллатчи ёки ирқчи.

Энди агар, уларнинг ҳаётининг марказида инсоний хоҳиш ва изланишлар бўлса, улардан кимдир ёвузлик қилиши мумкин. Уруш йиллари жуда ҳалол инсонларни «ёвуз» ҳисоблашган душманлари, ёвузлиги учун эмас, балки фақатгина уруш қилаётган миллатга мансуб бўлгани учун қоралашган.

Қачонки, қабила, уруғ, миллат ёки ирқ инсон ҳаётида муҳим ўрин олса, – бу унинг изланишларининг маркази бўлиб қолади. Уларнинг «эзгулиги»нинг ягона андозаси ҳаётида нима марказ бўлганлигига боғлиқ. Бу ҳар қандай жанжални бошлаш учун эшикларни очади.Масиҳ нури имонлилар ҳаётининг марказидир, уни одамлар кўриши мумкин.

Тинчлик учун шароитлар Исо ўргатганидек, ўзини, оилани, қабилани, миллатни, ирқни бизнинг ҳаётимизнинг марказидан четлатиб, унинг ўрнига Масиҳни ва Унинг Шоҳлигини қўяди (Римликларга 8:6). Ҳаётимизнинг марказига Масиҳни қўйиб, Худо Шоҳлигига қандай таъсир қилишига қараб, биз нарсаларни «яхши» ва «ёмонга» ажратишимиз мумкин.

Шундан келиб чиқиб, оламда инсонлар икки гуруҳга: Худо фарзандларига ва иблис фарзандларига бўлинади. Худонинг фарзандлари доимо бахтиёр ва мамнун бўлишлари керак, чунки уларнинг ҳаммалари бир хил нарсани излайдилар. Улар Худонинг иродаси пайида бўладилар.

Азизлар, бордию сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top