3:24

Турли давлатларда болалар тарбияси

MP3

Ассалому алайкум қадрли тингловчи. Болалар тарбияси турли миллатдаги оналарнинг энг асосий вазифа ва мажбурияти ҳисобланади. Биз шарқ давлатларида болалар тарбиясига қандай қарашини биламиз. Уларга ёшлигидан меҳнат қилиш, катталарни ҳурмат қилиш ва оилага эътиборли бўлиш ўргатилади. Энг муҳими ота-онага бўлган муҳаббат ва қарияларни эъзозлаш бу давлатларда энг муҳими саналади. Суҳбатимиз давомида дунёнинг турли бурчагидаги давлатларда болалар тарбияси турлича эканини билиб оласиз. Японида шундай тушунча бор: 5 ёшгача бўлган бола – шох,5 ёшдан 15 ёшгача қул, 15 ёшдан кейин эса дўст. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак беш ёшгача болаларга ҳамма нарса қилишга рухсат берилади.

Бу ёшда болаларга ҳеч нарса таъқиқланмайди. Улар деворларга тирмашиб чиқиши, лой ўйнаши, хоналарнинг тўс-тўпалонини чиқариб ташлаши, нималарнидир синдириши мумкин, лекин ҳеч кимнинг ҳаёлига бу бола жуда талтайган, тартибсиз бола экан, деган ўй келмайди. Бундай пайтда оналар шунчаки, болаларини шунчаки огоҳлантириб қўядилар ҳолос. Бундай ёшда болани уриш ва уришиш мумкин эмас. Бироқ олти ёшдан бошлаб, болага бўлган муносабат ва боланинг ҳолати мутлақо ўзгаради. Бола жуда қаттиқ таъқиқлаш ва чегараларнинг тизимига тушиб қолади. Ўсмир ёшига келиб эса болакай бошқа японлардек бўлади қолади. Японияда болалар кўпчилик ичида катта бўлади. Улар ўзларини кўпчиликдан ташқарида, алоҳида тасаввур қила олмайдилар.

Кун чиқар давлатда инсонлар учун энг қўрқинчлиси жамият томонидан рад этилиш ҳисобланади. Бир томондан кўпчилик ичида бўлиш яхши. Руҳ бирлиги кишиларни кучли қилади. Иш унумини оширади, биродарликни таъминлайди. Аммо бошқа томондан инсоннинг мустақил бўлишига ҳалал беради. Японияда эркаклар пул топиб келадиган, аёллар эса уни тежаб тергаб ишлатадиган уй бекасидир. Болали аёл боласини ташлаб ишга чиқишни ҳаёлига ҳам келтирмайди. Бундай қилиш аёл учун худбинлик саналади. Аммо Хитойда ҳаммаси бошқача. Хитой чақалоқлари уч ёшдан ошгач бемалол ясли боғчаларга боришлари мумкин. Оналар болаларини боғчага бериб, ўзлари истаган ишларида ишлашлари мумкин. Бугун Хитой боғчалари жуда ривожланган ва болаларга керакли ғамхўрлик ва таълим бера олади.

Франсузлар нафақат ўз болаларига балки бошқа болаларга ҳам жуда меҳрибон. Уларнинг фикрича болалар ота-онаси билан эмас ўзи тенги болалар ичида ўзларини яхши ҳис қилишади. Шунинг учун ҳам болалар жуда кичиклигидан боғчага борашади. Боғчада ҳар бир болага алоҳида ғамхўрлик қилишади. Уларнинг фикрича ҳар бир бола бир индивидуал, уларга ўзига ҳос тарзда ёндашиш керак. Шунинг учун ҳам ҳар бир боланинг таомномаси турлича бўлади. Улар ҳеч қачон болаларга жисмоний жазо бермайдилар. Энг кучли жазо бу болаларнинг бирор бир севимли нарсасидан жудо қилиш. Бобо-бувилар ҳеч қачон невараларига қараб ўтирмайдилар. Улар невараларини фақат ҳар-ҳар замонда меҳмонга келишганида кўришади. Бизда эса аксинча, бобо-бувилар невараларининг энг яқин кишиларидир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top