3:12

Қалбингизни тарбияланг

MP3

Ассалому алайкум қадрдон опа-сингиллар. Ҳақиқий севги, никоҳ ва жинсий муносабатга эришиш ҳамда уларни сақлаб қолишингизга Худо билан шахсий муносабатларингиз бевосита таъсир қилади. Шунинг учун, “исталган” инсон бўлиш учун энг муҳим талаблардан бири – ривожланиб борадиган маънавий ҳаёт бўлиши керак. Эр-хотинларнинг ўзаро муносабатларининг муҳим омили бу уларнинг Исо Масиҳ билан шахсий муносабатидир. Шунда муносабатларга тўғри назар билан қарайдиган, руҳан яқин бўлган ҳар қандай эркак ёки аёл кўнгилдагидек жинсий ҳаётга эга бўлишади. Бу нарса масиҳийларга ҳам масиҳий бўлмаганларга ҳам бирдек тегишли, чунки руҳий яқинлик билан эр-хотинларнинг жисмоний яқинлиги ўртасида катта ўхшашлик мавжуд. Масиҳ юрагингизда ишлаганида, сиз одамларга Худонинг назари билан қарашни бошлайсиз.

Худо инсонларнинг гуноҳи туфайли Ўз Ўғлини хочга юбориш учун инсониятни муҳим деб ҳисоблади. Жуфтимизнинг қадрига мана шундай назар билан қарашни ўрганганимизда, ҳаётимиз тубдан ўзгаради: масиҳийлар ҳар бир инсон асл қадр-қимматга эга эканига ишонишади. Мана шу йўл билан инсон ўз жуфтини биринчи навбатда, жинсий алоқа объекти эмас, ҳурмат ва эътибор билан муомала қилиши керак бўлган инсон сифатида қабул қилади, чунки Худо бу инсонга мангу қадрият берган. Бу фикр онгизга муҳрланиб, бу ишонч энг муҳим орган – миянгизни қайта дастурлаши мумкин. Қатъий илмий тадқиқотлар менинг ҳолатимни қўллаб-қувватлайдими? Келинг, бир қанча тадқиқотлар натижасини кўриб чиқамиз. Икки социолог, Пол Эммонз ҳамда Пик Стиннст тадқиқотлар олиб борилган бахтли оилаларда энг яхши оилавий муносабатларга эга бўлган инсонларни ўтганишди.

Бундай оилаларга хос бўлган асосий хусусиятлардан бири – “уларнинг руҳан етукликлари” эди. Эркаклар ва аёллар ўртасидаги муносабатлар ҳақида “Макколз” журнали обуначилар орасида ўтказилган суриштирув натижасида “ҳаётида Худо мавжуд эканлигига ишонадиган имонли аёллар бошқа аёлларга нисбатан камроқ сиқиладиган, илиқроқ ва очиқроқ” эканлиги аниқланди. Чуқур диний эътиқод нима учун севги, никоҳ ҳамда жинсий муносабатларга бунчалик ижобий таъсир кўрсатади? Бу саволга шундай жавоб берамиз: Масиҳийлик таълимотига кўра, шахслараро муносабатларда қадр-қиммат ҳамда қадриятлар шахснинг ўзида бўлади; биз барча инсонларнинг ҳуқуқини ҳурмат қилишмиз керак; фидоий бўлишимиз керак; бир-биримизда меҳрибон бўлишимиз ва бир-биримизни тушунишимиз лозим; бошқаларга нисбатан сабрли бўлишимиз ҳамда бошқаларни танқид қилишга шошилмаслигимиз ва бошқаларни ҳукм қилмаслигимиз керак;

Бошқаларнинг бахти ва фаровонлиги ҳақида қайғуришимиз лозим; бир-биримизга ёрдам беришимиз керак; ўз-ўзимизни тарбиялашимиз ва ўзимизни назорат қилишни машқ қилишимиз керак. Масиҳийликнинг ушбу қоидалари яхши жинсий мослашиш учун асосий қоидалар эканлиги дарҳол маълум бўлади. Бошқа томондан эса, бахтиёр ҳаёт кечиришга ҳалал берадиган айрим инсоний хусусиятлар ҳам бор, масалан, худбинлик, сабрсизлик, бошқаларнинг эҳтиёжи ҳамда ҳуқуқларига эътиборсизлик, айблаш ва ҳукм қилишга шошилиш, ўрганишни истамаслик, лаҳзали истакларни қондиришга уриниш. Бу нарсалар масиҳийликка оид бўлмаган хусусият эканлиги маълум.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top