3:30

Маслахат 50

MP3

Ассалому алайкум хурматли мухлислар, эфирда маслахат эшттириши. Келинг азиз тингловчилар бугунги эшттиришимиз орқали хақиқий дўстлик хақида сухбатлашайлик. Дўстлик хақида халқимиз орасида ажойиб бир мақол бор: “ Юз сум пулинг бўлмасин, юзта дўстинг бўлсин” дейди доно халқимиз. Хақиқаттан хам дўстларинг кўп бўлса оғир кунингда хам, хурсандчилик кунларингда хам, доимо ёнингда бўлишади. Шундагина ўзингни ёлғиз эмаслигингни ич ичингдан хис этасн киши. Дўст дегани ким ўзи? Дўст дегани омадсизликда, қоронғуликдан чарақлаб кўринадиган қимматбахо нурдир. Бир врач айтган экан: дўст бу, хамма касалликлар учун шифобахш дори деб. Хозирги даврда агар бойлигинг кўп бўлса атрофингда дўстларинг хам кўпаяди деган гаплар қулоғимизга чалиниб қолади.

Бу гап хам қайсидир жихатдан тўғри. Чунки дўстликни бойлик билан ўлчайдиган инсонлар хам кўплаб топилади. Бошинга оғир кунлар тушганида эса атрофингда кўринмай қоладиган дўстларинг хам топилади. Буни хақиқий дўстлик деб хеч ким айтмаса керак. Хақиқий дўст сиз билан охиргача бирга қолади. Бир бирингиздан қанчалик узоқда бўлманг ёки учрашолмаганингизга кўп вақт бўлган бўлса хам хеч нарса дўстлик занжирларини узолмайди. Хеч қачон хақиқий дўстликни пул ёки омад билан ўлчаб бўлмайди. Агар сиз кимнидир хурмат қилсангиз, унга ишонсангиз ва унда кўплаб яхши томонларини кўрсангиз у киши билан дўст бўлишингиз мумкин. Кимдир сизга дўст бўлиш хақида таклиф қилса, унга нисбатан биринчи бўлиб қўлингизни узатинг. Дўстлик хақида гапирганимизда, Муқаддас китобдаги бир ажойиб дўстлик хақида эсламасдан иложимиз йўқ.

Ионафан исроил шохининг ўғли эди. Ўша пайтдаги қонун бўйича отасидан сўнг шохликни ўғли олиши керак эди. Лекин Худованд шундай йўл тутдики шохликни оддий бир чўпон Довудга олиб берди. Лекин анашу чўпоннинг дўсти бўлмиш Ионафан хурсандчилик билан рози бўлди. Унинг юрагида дўсти Довудга нисбатан хеч қандай хасад ғаразгўйлик пайдо бўлмади. Аксинча унга нисбатан юрагида хурсандчилик ва хурмат янада ошди. Ўйлаймизки мана шуни хақиқий дўстлик деб аташ мумкин. Бундан шуни хулоса қилишимиз мумкинки хақиқий дўстлик хеч қандай бойлик билан ўлчанмайди. Дўстлик хақида кўплаб афсоналар бор, кўплаб қўшиқлар битилган. Хатто дўстлари учун жонини берган кишилар хақида хам эшитганмиз. Буларнинг барчаси бизга чин дўстлик хақида гапиради, ҳурматли радио тингловчилар.

Агар дўстларингиз бўлмаса, дўст орттиришга харакат қилинг. Дўстларингиз кўп бўлса улар билан дўстлигингизни янада мустахкамланг. Уларни қадирланг, чунки дўстларингиз кўп бўлса хаётда қўрқмасдан олдинга олға қадам ташлайсиз. Хақиқий дўст доимо сизга хақиқатни гапиради ва хатоларингизни кўрсатиб, ўз вақтида сизни тўғри йўлга бошлайди. Душман эса буни аксини қилади. Азиз дўстлар хеч қачон дўстликни бойлик билан алмаштирманг. Шунинг билан азизлар бугунги эшиттиришимизни якунлаб, сиздек дўстларимиз билан хайрлашамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top