MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Эшттиришимизга хуш келибсизлар. Хурматли тингловчи бугунги эшттиришимиз орқали сизлар билан бир мавзу хақида сухбатлашмоқчимиз. Яъни бугунги эшттиришимизни ёлғизлик мавзусига бағишладик. Ёлғизлик нима ўзи? Кимларни ёлғиз деб айтишимиз мумкин? Агар яхшилаб ўйлаб қарасак ёлғишлик хам хар хил бўлар экан. Келинг сухбатимиз бошида Мўқаддас китобга мурожат қилайлик.

Худованд биринчи одамни яратган пайтда уни ахволини яхши биларди. Шунинг учун хам, Ибтидо китобининг 2 боби 18 оятида шундай ёзилган: Яна Худованди Карим: “ одамнинг ёлғиз бўлиши яхши эмас, энди унга муносиб мададкор яратаман” –деди. Тассавур қилиб кўринг-а, агар оилали бўлсангиз-ў, оилангиз бир неча кунга қайиргадир кетишган бўлса. Шу пайт инсонга қанчалик оғир бўлади. Хар томонлама босим бўлиши анниқ, хар хил хаёлларга боради киши.

Хуллас оилангиз яна бағрингизга қайтишини интизорлик билан кутасиз. Биринчи одам хам балки худди шундай муаммога дуч келгандир. Шунинг учун хам Худованди Карим унга мададкор яратгандир. Лекин Одам Атода зерикиш учун унчалик вақт бўлмаганлигига ишонамиз. Сабаби унда Худованд томонидан берилган бир қанча ишлар бор эди. Лекин Отамиз барибир Унинг ахволини кўрди ва шунинг учун хам унга муносиб аёлни яратди. Агар хозирги кунда чет мамлакатда яшайдиган инсонларга назар ташласак айримлар оила қуришмайди.

Балки бунинг ўзига яраша қандайдир сирлари мавжуддир. Лекин биз ўзбекларда бу нарса камдан кам учрайдиган холат. Айниқса қизлар 17 -18 ёшга тўлган пайтларида ота онаси, бир неча йиллар давомида орзиқиб кутган туй дараддудига тушадилар. Йгитларда хам худди шундай десак бўлади. Айниқса харбий хизматдан қайтган пайтларида ота она ўз фарзандларига муносиб келин топишга харакат қиладилар. Агар инсон оила қурса яхши тарафлари кўп, масалан биз ўзбеклардан шу яхши тарафларини сўрасангиз албатта шундай жавобни эштасиз.

Эрта қариганимизда болаларимиз бизни боқади. Иккинчидан фарзандларингиз бўлса эртами кеч суянчиғингиз бўлади. Хуллас шахсан мен шундай фикрдаман. Инсон ёлғиз бўлмагани яхшироқ. Чунки биринчидан Худованд айтган. Иккинчидан, хар бир инсон учун оила қуриш бу катта бахт. Инсон ёлғизликда доимо нимадандир қийналиши мумкин. Мен бир аёлни биламан, Унинг ёши тахминан 55 ларда унда хамма нарсаси етарли, хеч нарсадан камчилиги йўқ.

Лекин ёлғизликдан қийналганлиги шундоққина кўзларидан билиниб туради. Хатто кунларнинг бирида менга шундай деди: ёшлигимда турмуш қурмаганлигим учун хозир афсусланаман. Агар шу хатога йўл қўймаганимда хозир мен хам ёлғизликда хаёт кечирмаган бўлар эдим. Бундан ташқари яна бир ёлғизлик мавжуд. Агар ишхонада бошқалар билан муносабат яхши бўлмаса автоматик равишда инсон ёлғизланиб қолади. Бу ёлғизлик эса биз юқорида келтириб ўтган ёлғизликдан хам қийинроқ масала. Хурматли тингловчи агар сизда айнан шу масала бўйича саволлар бўлса бемалол бизга мактўб йлллашингиз мумкин. Хайр.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top