3:37

Бошқаларга муносабат 04

MP3

Ассалому алайкум радиомизнинг доимий мухлислари. Яна эфирда муносабат хақидаги эшттиришларимиздан бири. Азиз тингловчилар бизларга Таврот китобидан яхши маълумки Довуд билан Шоул орасида муаммолар бошланган бир пайитда, Шоул Довудни йўқ қилиш мақсадида унинг ортидан йўлга тушади. Қизиғи шундаки Довудда бир неча бор Шоулни ўлдириш учун яхши имконият бўлади. Лекин, Довуд бу ишни қилмайди. У хаммасини Худованднинг қўлларига топширади. Довуд учун Худованднинг Ўзи Шоул билан курашади. Айтмоқчимизки Довуд Шоулга нисбатан ўзидаги яхши муносабатни кўрсатади. Балки Шоул Довуднинг юрагини охиригача тушунганида ундан кечирим сўраган бўлар эди.

Хурматли тингловчилар сиз оилангиздагиларга ва ишхонангиздаги коллективга нисбатан қандай муносабатдасиз? Ёки улар сизга нисбатан қандай муносабатда? Бундай саволни сизларга беришимиздан мақсадимиз. Айрим пайтларда кимдирнинг ёмон муносабат билдиришига ўзимиз хам сабабчи бўлишимиз мумкин. Шунинг учун азиз тингловчилар биз ўз хаётимизни хам тахлил қилиб туришимиз яхши натижа беради деган умиддамиз.Худованд бизларга бир нечта амирлар берган. Шу амирлар орқали У бизларни қандай хаёт кечиришимиз кераклигини хам белгилаб берган. Шунинг учун хам биз Худовандга бўйсинишимизкерак ва Унинг айтганларини бажаришимиз зарурдир.

Агар биз Раббимиз Исо Масих билан яхши муносабат ўрнатган бўлсак, ўйлаймизки инсонларга нисбатан хам муносабатимиз яхши бўлади.Сабаби матто китобида шундай ёзилган оят бор. Бу оят шу китобнинг егирма иккинчи боби ,ўттиз етти ва ўттиз тўққизинчи оятларида ёзилган. “Эганг Худовандни бутун қалбинг билан, бутун жонинг билан ва бутун онгинг билан севгин” Бу биринчи ва энг буюк амр. Иккинчиси эса шунга ўхшашдир: “Ўзгани ўзинг каби севгин” шу оятлар орқали биз кўраяпмизки, бизлар қандай хаёт кечираётганлигимизни фақатгина Худованд белгилаб беради. Ва Худованд билан бўлган муносабат хам хаётимизда энг мухими эканлигини билишимиз керак. Биз хаётимиз даврида яхши нарсаларга эмас, балки аъло нарсаларга интилишимиз керак.

Чунки бъази қилган харакатларимиз ёмон бўлмаслиги мумкин, лекин бизнинг хаётимизда шу харакатларимиз энг яхши нарса бўла олмаслиги мумкин. Шунинг учун хам биз аъло нарсаларга интилиб яшашимиз зарур деб айтдик. Бизлар хар биримиз яхши муносабатга эришганимиздан сўнг шунда тўхтаб қолмаслигимиз лозим.Аксинча яна хам олдинга интилишимиш зарурдир. Агар биз хаётимизда тўғри қарор қилишга ўрганган бўлсак демак шу қароримиз ёрдамида Худованд бизларни бошқаради. Шуни яхши билишимиз керакки, бизнинг тўғри қарор қилишимизда хам Худованднинг ёрдами беқиёсдир. Азизлар доимо хаммага яхши муносабатда бўлишимиз учун Худованд хар биримизга мададкор бўлсин, деб сизлар билан келгўси сафардаги эшттиришларимизгача хайирлашиб қоламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top