Ассалому алайкум хурматли радио тингловчилар. Сизлар билан Муқаддас китобни ўрганишда давом этамиз. Хурматли тингловчилар бугунги эшттиришимиз орқали Раббимизнинг таваллуди хақида бироз сухбат олиб борсак. Албатта муқаддас китоб бизга айтадики Раббимиз туғилишидан аввал хам осмонда бор эди. У азалдан бор эди ва хозир хам тирик. Худонинг Ўғли яъни Раббимиз туғилиши билан Ўзини паст олди. “Масиҳ Худонинг қиёфасида бўла туриб, Худога тенг ҳурматни ўлжа қилмади. Лекин Ўз улуғлигидан кечиб, қул қиёфасига кирдиУ, кўринишда инсонлар сингари бўлди”. Ушбу оятни Филиппликларга мактубидан ўқишимиз мумкин 2 боб 6 хамда 7 оятлар. У ҳар доим шуҳрат Эгаси эди; оламни У яратган эди; шунга қарамай У инсон табиатини қабул қилишга розилик берди.
Ибронийларга мактуби 2 боб 14 оят. Унинг онаси шоҳ қизи бўлмай балки оддийгина, Носиралик камабағал қиз эди. Шоҳ саройи эмас, аксинча молларга қурилган охур Унинг яъни Раббимизнинг туғилиш жойи бўлди. Шубҳасиз, Ўзининг тирикчилиги учун, Ўзи пул ишлаб топишга тўғри келди. У камбағал яшади ва камбағалликда ўлди. Гапимизнинг исботи учун Муқаддас китобдан бир оят келтирсак. Ушбу оятни иккинчи Коринфликларга мактубининг саккизинчи боби, тўққизинчи оятидан топиш мумкин. “Чунки сизлар Раббимиз Исо Масиҳнинг иноятини биласизлар: У бой бўла туриб, камбағалалшди”. Луқо китобининг иккинчи боби еттинчи ояти, хамда Матто китобининг саккизинчи боби, йигирманчи ва Марк китобининг олтинчи боби учинчи оятларида хам Раббимизнинг ахволи хақида кўп нарсаларни ўрганишимиз мумкин.
Луқо баён этган Муқаддас Хушхабар китобининг биринчи боби, ўттиз тўртинчи ва ўттиз бешинчи оятларида очиқ-ойдин баён этилганидай Унинг таваллуди гуноҳсиз бўлди: Агар эсингизда бўлса Раббимизнинг онаси шундай деган эди. “Мен ҳали эр кўрмаган бўлсам, бу қандай бўлади? – деб сўради фариштадан. Фаришта жавоб берди: Муқаддас Руҳ сенинг устингга тушиб келади. Худойи Таолонинг қудрати сени қоплайди. Шу сабабли сендан туғилажак муқаддас бола Худонинг Ўғли дейилур”.Албатта ушбу гапларнинг маъносига ва қандай шу воқеалар амалга ошганлигига айрим дўстларимизнинг тушуниши ва қабўл қилиши бироз мушкулроқдир. Лекин Мўқаддас китоб бизга шундай деб ўргатади. Муқаддас Китобда эса Худованднинг каломи баён этилган. Гарчи Исо Худонинг Ўғли бўлган бўлсада, У, гуноҳни мустасно қилганида, бу ҳаётнинг барча машаққатларини четлаб ўтмади. У камбағаллик доғини бошидан кечирган эди.
Бундан ташқари У қариндошлари ва дўстлари томонидан тушунмаслик доғини ҳам бошидан кечирган, чунки, “ҳатто укалари ҳам Унга ишонмас эдилар” Агар Юҳанно мактубининг еттинчи боби бешинчи оятига қарасак шуни исботини кўришимиз мумкин. Лекин хали хаммаси олдинда, ўйлаймизки хар биримизнинг юрагимизга тинчлик берувчи бир оятни шу ўринда ишлатишимиз хар биримиз учун фойдали бўлар эди.“Бизнинг Олий руҳонийимиз заифликларимизга ҳамрад бўлишга ожиз эмас, У ҳар томондан бизлар каби васвасага солинган, лекин гуноҳ қилмаган”. Ибронийларга 4:15.Хурматли тингловчи сизларга хам сабр тоқат тилаб, бугунги эшттиришимизга якун ясасак. Келгуси эшттиришларимизгача хайр омон бўлинглар.