MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Озодлик имонлилар учун қандай маънони англатади? Бугун бу ҳақида кўпроқ ва аниқроқ маълумот беришга ҳаракат қиламиз. 1 Коринфликлар 9 бобда шундай оятлар бор: “Мен ҳаммасидан озод бўлсам ҳам, янада кўпроқ одамни эргаштирай деб, ўзимни ҳаммасига қул этдим. Яҳудийларни эргаштирай деб, яҳудийларга яҳудий каби бўлдим. Ўзим Таврот Қонунига қарам бўлмасамда, қарам бўлганларни эргаштирай деб, улар учун Қонунга қарамдай бўлдим. Мен Худо олдида қонунсиз ҳам эмасман; аксинча, Масиҳнинг Қонунига бўйсунаман. Аммо Илоҳий Қонунни билмаганларни эргаштирай деб, улар учун Қонундан бехабардай бўлдим. Заифларни эргаштирай деб, улар учун заиф бўлдим. Ҳеч бўлмаса баъзиларни қутқарай деб, ҳаммага ҳамма нарса бўлдим.” Павлус ўзи айтган ваъзни маъносини тушунтириш учун хушхабарга мос гапириб, ҳаёт кечирган.

Narrator 2 Яхудийларга хушхабар айтганда, уларни қонунга бўлган муносабатини ҳурмат қилиб, уларни қонунига амал қилган. Қонунни билмаганларга хушхабар айтганда, ўзини қонундан бехабардай сезиб, Масиҳнинг қонунига бош эгган. Павлус имони сустларни қоқинтирмаслик учун, бутга қурбон қилинган гўштни емаган ва имони кучлиларга ҳам шундай йўл тутишни маслаҳат берган. Бизнинг ҳаётимизда, биз рад этишимиз керак бўлган кўплаб диний анъаналар бор. Улардан баъзиларини хушхабарга қарши бўлмагани учун, хурмат қиламиз. Жамоадаги ўсиш йўлини ва имони кучсизларга бўлган хизматни, биз масихийлар яхшилаб билишимиз зарур. У яна шундай дейди: “Буларнинг ҳаммасини Инжил учун қиляпман, токи унинг қут-баракасида менинг ҳам ҳиссам бўлсин. Наҳот билмасангизлар, мусобақа майдонида ҳаммаси чопади-ю, аммо фақат бир киши мукофот олади. Сизлар ҳам шундай чопингки, мукофот олинглар!

Narrator 1 Мусобақада жонбозлик қиладиган ҳар бир одам ҳар нарсадан нафсини тияди. Улар фоний бир тож олиш учун, биз эса боқий тож олиш учун жонбозлик қиламиз. Менга қолса, шундай чопяпманки, чопишим мақсадсиз бўлмайди. Шундай уриняпманки, зарбам ҳавога урилгандай бўлмасин. Баданимни турткилаб, ўзимга қул қилиб оламан, токи бошқаларга насиҳат қилиб туриб, ўзим ярамас бўлиб қолмайин.” Павлус хушхабарни ваъз қилиш йўлида, хамма нарсадан бош тортиб, хизматини Худога бўлган итоаткорликда амалга оширган. У нажотга етиш учун, ўзини шу чақирувга бағишлаш кераклигини тушунган. Ҳаворий шуни билганки, Худо қутқаришни бошлади ва унга бўлган жавобгарликни у ўз зиммасига олди, бироқ қутқарилиш ҳали амалга ошмаганини ҳам билган, аммо ўзининг камолотига қараб ҳаракат қилган.У шахсий эркинлигини чегаралаб,танасини ҳар қандай нарсалардан тийиши кераклигини айтмоқда.

Narrator 2 Сизнинг фикрингиз сўнгги натижага қаратилганми? Юрагингизда Худодан бўлган қўрқинч ва қалтироқ билан “чопяпсизми?” Павлус ўзи биродарларга насиҳат берар экан, ўзи ҳам улардан кам бўлмаслик учун ва Худо берган амрларга амал қилишда сусткашлик қилмаслик учун астойдил ҳаракат қилганини айтади. Озодлик, бу ҳамма нарсада эркин ва билганини қилиш эмас, озод бўлиб туриб, бошқаларни қоқинтирмаслик учун донолик билан иш тутиш керак. Ҳар бир имонли шундай яшаши керакки, унинг яшаш тарзини кўриб, бошқалар Худонинг севгиси ва нурини кўрсин. “Эй азизларим, мана шуларни ёдда тутиб, ҳар доимгидай итоаткор бўлишда давом этаверинглар. Фақатгина сизлар билан бўлганимда эмас, ҳатто ёнингизда бўлмасам ҳам, Худонинг олдида қўрқув ва титроқ билан шундай яшангларки, нажот топганингиз ёрқин кўриниб турсин. Зотан Худо Ўзини хушнуд қиладиган ишларни қилишингиз учун сизларга куч ва хоҳиш беради.”

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top