3:36

Муқаддас Китобни ўрганамиз 21

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Хар бир инсон ўзи яшаётган давр мобайнида бирон марта бўлса хам бир саволни ўзига берган бўлиши табийдир. Яъни савол шундан иборатдир. Агар хурматли тингловчи хозир эфир орқали янграйдиган ушбу саволни аввал ўзингизга бермаган бўлсангиз, хозироқ ўзингизга шу саволни бериб кўринг.Ўзингиз ҳақингизда бир дақиқа ўйлаб кўринг. Гуноҳкормисиз? Сиз юқоридан туғилиб, янги ҳаёт бошлашингиз зарурми? Ушбу саволларга жавоб топиш унчалик қийин эмас.

Буни аниқлаш осон. Қуйда сизларга бир нечта саволлар билан мурожат қилмоқчимиз. Ўйлаймизки ушбу саволлар орқали, юқорида айтиб ўтилган мухим саволимизга жавоб топишингиз янада осонлашади. Агар сизда бирон бир саволга рад жавоби бўлса, сиз – гуноҳкорсиз. Агар Раббимиз Исо Масихга сиз Худовандингиз ва Нажоткорингиз сифатида ҳеч қачон ишонманган бўлсангиз, сиз хаётингиздаги энг мухим нарсани юқотаяпсиз бундан ташқари сиз нажотга муҳтожсиз. Азиз тингловчи сиз, Худони бутун қалбингиз, бутун жонингиз, бутун кучингиз, бутун онгингиз билан севасизми.

Ўз яқинингизни ўзингизни севгандай севасизми? Сиз қачон бўлсада бойликка интилганмисиз ва ҳасад қилганмисиз? Ёлғизликда ҳам, одамлар кўз ўнгида бўлган каби софдилмисиз? Ҳар доим ўзингиз қилишингиз керак бўлган яхшиликни қиласизми? “Мен ҳеч қачон Худованд номини беҳуда тилга олмайман”,-деб

руйи-рост айта оласизми? Ҳеч қачон ёлғон гапирмаганингизга аминмисиз? Раббимиз Исо Масиҳ комил бўлгандай комилмисиз? Албатта бу саволларни тинглаб сизда биронта хам ижобий жавоб топилмаслиги мумкин. Буни нормал холат деб айтишимиз хам мумкин.

Хар бир инсон Раббимизни таниб билишдан олдин ва Унга ўзининг хаётини топширишдан олдин. Ўзи хақида худди сиз хозир хаёлингиздан кечираётган фикирларни ўтқазган бўлса ажаб эмас. Хурматли тингловчилар Худованднинг кўз ўнгида хеч бир инсон йўқки гунохсиз бўлсин. Хар бир инсон ўзига яраша гунохкордир. Нажот муаммосини текшира туриб, биз маълум бир босқичда қуйидагича ифодаланувчи жуда мураккаб саволга дуч келамиз: муқаддас Худо қандай қилиб айбдор гуноҳкорларни кечириши ва шундай қила туриб бир вақтнинг ўзида одил бўлиши мумкин?

Бироқ, Худонинг Кимлиги ҳақида яна бир бор ўйлаб кўрайлик. У фақат ҳалол, ҳақли, солиҳона ва одил иш тутувчидир. У бутун Коинотнинг муқаддас, солиҳ Сарваридур. Энди инсоннинг ким ва нима эканлиги ҳақида ўйлаб кўринг. У Худодан ажратилган, гуноҳларда ўлган ва абадий ўлимга маҳкум бўлган гуноҳкордир. Энди бир ўйлаб кўрайлик, Муқаддас Худонинг ҳузурига тушиб қолувчи инсоннинг аҳволи бундан қанчалик даҳшатлироқ бўлар экан. Чунки Худованд Муқаддасдир ва У гунохкорни Ўзига яқинлаштирмайди. Хурматли тингловчи шундай экан Раббимиз каби солих хаёт кечиришга интилайлик. Шунинг билан бугунги сухбатимиз ўз нихоясига етди. Келгуси эшттиришларимизгача сизлар билан хайрлашиб қоламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top