3:32

Муқаддас Китобни ўрганамиз 29

MP3

Раббимиз Исо Масих Ўзининг ердаги фаолиятини бошлаганида, биринчи эътиборни шогирд танлашга қаратган эди. Шу шогирдларидан бирининг исми Бутрус эди. Албатта Раббимиз Исо Масихнинг бошқ хам кўплаб шогирдлари хам бор эди.Улар доимо Раббимизнинг орқасидан эргашиб юришар эдилар. Кунларнинг бирида Раббимизнинг шогирдлари эрталабки ўнларда Унинг олдига етиб келишди. Улар бу кунни У билан бирга ўтказишди ва бу кун улар учун қанчалик ажойиб бўлганлигини қисман бўлсада тасаввур қилишимиз мумкин.

Бундай деб айтишимизга сабаб, хурматли тингловчи Худованд билан бирга вақт ўтқазиш хар биримиз учун хам мазмунлидир деб ўйлаймиз. Албатта Раббимизнинг шогирдлари хам худди биз каби, нималарни кўрганлиги ва нималарни гувохи бўлганликлари тўғрисида ўз дўстлари ва қариндошларига айтиб беришга шошилишарди. Худди шунинг сингари Идрис хам дарҳол акаси Симуннинг олдига борди ва унга Масиҳни топганлиги ҳақида айтиб берган эди. Идрис Симунни Исонинг олдига олиб келганда, Исо унда Худонинг ишларини бажаришда қўл келадиган одамни кўрди.

Раббимиз у хақида шундай деган эди «…Сен Юнус Ўғли Симўнсан-ку, сен Кифа, яъни «тош» деган номни оласан». Хурматли мухлислар сиз ҳам ҳаворий Бутрусни Исонинг олдига олиб келган одамнинг ўрнида бўлишни хоҳлармидингиз? Сиз ҳар куни кимнидир Масиҳнинг олдига олиб келиш имконига эгасиз ва сиз олиб келган одам орқали қандай ишлар амалга ошишини фақатгина Худонинг Ўзи билади. Масиҳ ҳақида ўз акасига гувоҳлик берган Идрис, Бутрус билан бирга унинг абадий мукофотига сазовор бўлади. Эртаси куни Исо Яҳё Чўмдирувчининг шогирдларидан бири бўлган Филиппни топди ва унга Унинг кетидан юришини айтди.

Филиппнинг ҳам дўсти бор эди, у бу қувончли хабарни у билан бўлишмоқчи эди. У Натанилни қидириб топди ва унга ҳамма бўлиб ўтган воқеаларни айтиб берди. Натанил Носирадан Масиҳ чиқишига ишонмасди. Шунда Филипп Исо айтган сўзларни унга яъни дўстига айтиб берди. Нафақат сизнинг ишончингиз ва айтганларингиз одамларни Масиҳга етаклайди, балки Масиҳнинг қандай эканлиги ва ким эканлиги хам катта аҳамиятга эга. Масиҳ ҳақида гувохлик берганимизда сиз ҳам Натанил каби одамларга дуч келишингиз мумкин.

Сиз ҳам Филиппдек йўл тутинг ва Унинг марҳамати уларни тамоман ишонтириши учун уларни Масиҳга олиб келинг. Натанил Исони кўриши билан барча шубҳалари йўқолди. Унинг Исо Масиҳга Худонинг Ўғли сифатида имон келтириши Юҳаннодан Хушхабарнинг энг кучли тасдиқларидан бири ҳисобланади.Нажот олиш учун Исо доимо бўлган деган далилни тан олишнинг ўзи етарли эмас.Одамлар қанчалик Худонинг нурини ўчиратишга ҳаракат қилмасинлар, улар ҳеч қачон бунинг уддасидан чиқа олмайдилар. Қачонки одамзод уни Яратганни рад этса, шу вақтда ёмонлик тўлиқ намоён бўлади.Исо сизларни топганда, сизлар хам дарҳол бошқаларни излаб топинг. Чунки Раббимиз хар биримизни танлаган вақтида айнан шу учун танлаган эди. Раббимиз Масих бу хақида Бутрусга хам энди одамларни овлайсан деб айтган гапидан билиб олишимиз мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top