MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Бу хаётда хаммамиз мусофирмиз. Биз хаётимизни чақалоқлик билан бошлаб Худо насиб қилса қариганимизгача умр кўрамиз. Бу дунёда туғилишимиздан бошлаб ўлимгача мусофирларча хаёт кечирамиз. Исо Масихга эргашганлар хам мусофирлардир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини топширган, ва Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчиликка бағишлангандир. Бугун биз Худо Исроил халки билан тузган ахди хакидаги хикояни давом эттирамиз. Исройилликлар Худо айтган амрларни барчасига кулок солишга рози булганидан кейин, Худо Мусо пайгамбар оркали уларга Узининг Конунини берди.

Худонинг Конуни асосан Унта амрдан иборати эди. Ушбу амрларни эса сиз Чикиш китобининг йигирманчи бобидан топсангиз булади. Ушбу оятларни топсангиз, уларни ёдлаб олишга харакат килинг, чунки улар рухиятингизга анча фойдалидир. Биринчи туртта амр одамзоднинг Худо билан муносабати хакидадир. Улар бизга ягона Худодан бошкаси булмаслиги, узимизга бут яратмаслигимиз, Худонинг исмини бехуда айтмаслик ва мукаддас кунда дам олиш ва Худога хизмат килиш хакидадир. Амрларнинг колган олтитаси эса, одамларнинг бир бири билан муносабатлари хакидадир. Улар куйидагичадир, ота-онани хурмат килиш, одам улдирмаслик, зино килмаслик, угирламаслик, ёлгон гапирмаслик, хасад килмаслик ёки бошкларнинг нарсасини истамаслик хакидадир. Ушбу амрларни барчасини бирлаштириб, куйидагича изохласа булади, Худони бор кучинг ва онгинг билан севгин, якинингни эса узингни севганинг каби севгин.

Келинг,Чикиш китобининг 24чи бобини тилга олсак. Мусо келиб, Эгамизнинг ҳамма амрларини, ҳамма қонун-қоидаларини халққа айтиб берди. Халқ бир овоздан: “Эгамизнинг ҳамма амрларини бажарамиз”, дея жавоб берди. Мусо Эгамизнинг ҳамма амрларини ёзди. Сўнг тонгда туриб, тоғ этагига қурбонгоҳ ўрнатди ва ўн икки Исроил қабиласининг миқдорига кўра, ўн иккита тош қўйди. Мусо Исроил халқи орасидан ёш йигитларни қурбонликларни олиб келгани юборди. Улар куйдириладиган қурбонликларни олиб келдилар, ҳўкизларни Эгамизга тинчлик қурбонлиги қилдилар. Мусо қоннинг ярмини косага қуйди, қолган ярмини эса қурбонгоҳга сепди. Сўнгра у Аҳд китобини олиб, халққа овоз чиқариб ўқиб берди.

Шунда халқ: “Эгамизнинг ҳамма амрларини бажарамиз, Унга итоат қиламиз”, — деди. Мусо қонни олиб, халққа сепди ва: “Эгамиз сизларга ҳамма амрларни берганда, Эгамиз сизлар билан қилган ўша аҳдни тасдиқловчи қон мана шу қондир”, — деди. Азизлар, бугун урганганларимиз устидан фикр юритишингиз ва урганганларингизни мустахкамлаш максадида сизга савол таёрлаб куйганман. Хозир укиган парчадаги, вазият, яъни курбонлик килиш, Иброхим пайгамбар килган курбонликдан кандай фарк килади ва кандай ухшаш жойлари мавжуд? Бугунги парчага кушимча килиб, Ибтидо китобининг 15чи бобига назар ташланг. Азизлар, жавобларни dilkash@najot.com электрон манзилига йулланг. Агар хикояларни электрон шаклига эга булишни истасангиз, www.najot.com сайтига ташриф буюринг. Хайир азизлар, Раббимиз тинчлиги ва инояти барчангизга ёр булсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top