3:42

Муқаддас Китобни ўрганамиз 30

MP3

Одатда хатни очишади ва ўқишади. Шунда у ерда нима ёзилган бўлса барчаси сизга маълум бўлади. Худонинг Каломини ўқиган ва унга итоат қилган қилган киши тўғри йўлни танлаган бўлади. Агар сиз Унга юрагингизни очсангиз ва Уни Худонинг Ўғли ва дунёнинг Нажоткори деб қабул қилсангиз Исо – Худонинг Каломи – сиз учун ҳақиқатга айланади. У сизни Муқаддас Руҳга чўмдиргандан кейин, Худонинг Хушхабари сиз учун тушунарли бўлади. У сиз учун Худонинг Хушхабаридир.Исо Масиҳ одамлар учун қурбон бўлиш учун ва одамларга Отанинг севгиси, кучи ва шуҳратини кўрсатиш учун ерга келган эди. Келинг шу ўринда ишончга оид бўлган бир мисолни келтириб ўтайлик.

Дорбозларнинг чиқишини томоша қилиш учун Ниагара шаршараси олдида катта оломон йиғилди. Унинг арқони қитъанинг қирғоғидан шаршаранинг энг чет жойи «Эчки оролигача» тортилган эди. Оломон у қандай қилиб ингичка арқонда олдинга ва орқага юришини, акробатик машқларни бажаришини ва велосипед ҳайдашини томоша қиларди. Артист қирғоқдаги майдончада туриб халқдан: «Бир ғилдиракли аравада шу арқон бўйлаб одамни ўтказишимга ишонасизми?» — деб сўради. Оломон орасида шивир-шивир бошланди. «Арқоннинг у томонига ўтказиш учун ким аравачага ўтиришга рози бўлади?» — деб сўради артист. Одамлар жим бўлиб қолишди.

Одамлар ўзини эмас, бошқа бирортасини унга ишонишга тайёр эдилар. Ниҳоят бир одам олдинга чиқди, аравачага ўтирди ва дорбоз уни арқон бўйлаб шаршаранинг бошқа томонига ўтказиб қўйди. Албатта бу одам ўз ишончини ишга солган эди! Исонинг ажойиб мўъжизалари Унинг ҳаётнинг барча шакллари устидан ҳукмронлигини исботлайди. Улар У Худо эканлигини исботлайди. Шунинг учун у бизнинг ишончимизга сазовордир. Агар сизнинг ишончингиз ҳақиқий ва чин юракдан бўлса, сиз нафақат Унга ишонасиз, балки Уни ҳаётингизнинг Эгаси қилиб, Унга итоатли бўласиз. Исо сувга чўмгандан кейин Ўз шогирдлари билан Қуддусдан шимолий томонга қараб йўл олди.

Учинчи куни У Жалиланинг Кана шаҳрига етиб келди. У ерда шарқ одати бўйича бир неча кун давом этадиган никоҳ тўйи бўлаётган эди. Исонинг Онаси Марям тўйга таклиф қилингани учун Носирадан келган эди ва унинг ўғли шогирдлари билан шаҳарга келганини эшитган тўй эгаси уларни хам тўйга таклиф қилди. Шарқ аҳолиси доимо ўз тўйларида шароб тортишарди. Баъзи одамлар бу шаробни оддий узум шарбати деб ўйлашади. Биз бунга ишонмаймиз, чунки яҳудийлар шарбатни истеъмол қилишгани каби, ҳақиқий шаробни ҳам истеъмол қилишган. Улар одатда шаробга сув аралаштиришган ва меъёрда истеъмол қилишган.

Албатта, Исо ичкиликни ҳеч қачон оқламаган. Шароб тугаб қолганда келин ва куёв ноқулай вазиятга тушиб қолишди. Кўп меҳмон бўлган тўйда овқат ёки ичкиликнинг етмай қолиши, улар учун ҳақоратли эди ва тўй эгалари учун бу нарса кечириб бўлмайдиган ҳол эди. Марям дарҳол Ўғлига мурожаат қилгани бежиз эмас, чунки у Ўғли ҳаётнинг ҳар қандай қийинчиликларидан олиб чиқишига ишонарди. Азиз тингловчи сиз хам ўз хаётингизни ва барча муаммоларингизни Унга беринг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top