4:19

Худонинг садоқати

MP3

“Сизларни Ўз Ўғли билан мулоқотга чақирган Худо садоқатлидир” 1 Коринфликлар 1:9.

“Бизларга эмас, эй Худованд бизларга эмас, Ўзингнинг исмингга мақтов бергин! Зеро Сен кўп иноятли-ю садоқатлисан.” Забур 113:9.

Биродарлар бугунги сухбатимиз хақиқий хаёда учрайдиган холатлар ва унда Худонинг садоқати хақидадир. Орангизда қийналмаган ким бор? Менимча ундай одамни топиш қийин. Чунки хар биримиз хаётнинг у ёки бу қисмларида қийинчиликларга учраганмиз. Аммо шундай дамларда хам бизни танлаган Худованд садоқатлидир. Хаётингизда Айни қийин дамларни бошингиздан кечираяпсизми? Сизни жуда яхши тушунаман. Бундай дамларда Худованд сиздай узоқдадай туюлади. Унинг бу қийинчилигингизга жавобини қидирасиз. Ўзингизни хар ёнга урасиз. Шундай пайтларда Худовандга бўлган ишонч хам етарли эмасдай туюлади. Қийналасиз, биламан, аммо қўрқманг, Худованд сиз билан. Хатто буни хис қилмасангиз хам, У сиз билан бирга. Худованд йўлида юришда хис-туйғулар биринчи ўринни эгалламайди. Биз энг асосийси ишонч билан юришимиз лозим.

Сиз Худованд сиз билан эканини хис қилмаяпсизми, хеч қиси йўқ, аммо шуни билингки У сиз билан бирга. Чунки Унинг Ўзи қийналадиганларга ваъда берган. Мана эшитинг-а: «Аммо сени яратган ва шакллантирган Худованд шундай дейди: «Қўрқма, чунки мен сени қутқардим, Мен сени Ўз номим учун ажратиб олдим; сен Меникисан. Сувлардан ўтсанг, Мен сен билан биргаман, ДАрёлардан ўтсанг, дарёлар сени оқизиб кетмайди. Оловлардан ўтсанг, хеч бир еринг куймайди. Чунки Мен сенинг Худойингман.Сенинг Нажоткоринг, Исроилнинг Муқаддас Тангрисиман.”” Бу Унинг ваъдаси. Қийин дамларда бу ваъдани эсланг. Сиз Худованднинг халқи, фарзанди экансиз, бу ваъда сизга хам тегишли. У хаётингизда сизни Ўз инояти ва мехрибонлиги билан кўп марта баракалаган. У сизга бехад яхшиликлар қилган. У хозир хам қиляпти. Қийин дамларда Худованд Ўз ваъдасига вафо қилишини эсланг. У Иброхимга ваъда берганида, уни бажарган эди. У Исхоққа, Ёқубга ваъда берганида уни бажарди. Хозир сиз билган Худо ўзгармас. У аввал Иброхим, Исхоқ, Ёқуб ва Довуд даврида қандай бўлган бўлса, хозир хам шундай.

Довуд пайғамбар Забур китобида шунда деб ёзади: «Хар куни Раббимизни олқишланг! Худо бизга оғирлик қўйса-да, бизни Ўзи халос қилади.” Ха, У бизга оғирликлар қўйса хам Ўзи бизни қутқаради. Муқаддас Каломда , Худо бизнинг кучимиздан ортиғини бермайди, деб ёзилган. У сизни яратган ва сизни билади. Қийин дамларда фақат Худовандимиздан нажот топамиз. Забурда: “Худойинг сенга куч атаб қўйган”, — деб ёзилган. У сизга керакли куч-қувватни, сабр-тоқатни беради. Аёб пайғамбар эсингиздами? У хотинига қандай жавоб берган эди? «Нега, Худованднинг яхши нарсаларни оламиз-у, ёмонларини олмаслигимиз керак?”. Бу унинг сўзлари эди. У хақ эди. Биз хаётда Худодан жуда кўп мархаматлар олганмиз ва олишда давом этаяпмиз. У бизга қийинчиликлар берганида, уларни хам шукрона билан қабул қилишимиз керак. У қийинчиликларни хам бизга бекорга бермайди. Агар биз уларни имон билан, қаноат ва шукроналик билан қабул қилсак, уларга чидашимиз ва бошимиздан ўтказишимиз осон бўлади.

«Эй барча Худовандга интилаётганлар. Сизнинг дилингизга яна жон кирсин! Худованд бечораларнинг фиғонини эшитар, Асир тушган Ўз азизларини хор қилмас”. Бу хам Худованднинг ваъдаси. Кўряпсизми, сиз учун Муқаддас Каломда ваъдалар ва тасаллилар нақадар кўп. Фақат Худовандга кўз тутинг. Ундан эшитинг. Унинг олдида тинч туринг. Шунда У сизни бошқараётганини, қийин дамларда хам хаммасини Ўз назоратида ушлаб турганини кўрасиз. Энг асосийси Худованд шу қийинчиликлар орқали , сизни ўстирмоқчи ва Ўзига яна хам яқинроқ қилмоқчи. У Ўз сўзига садоқатлидир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top