3:10

Меҳмондорчилик 55

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сизлар билан радио тўлқинлари орқали учрашиб турганлигимиздан хурсандмиз. Азиз радио тингловчилар. Бугунги эшттиришимиз орқали мехмондорчилик хақида сизлар билан бироз сухбатлашмоқчимиз. Агар календар вароқларини кўздан кечирадиган бўлсак, байрамларнинг қизил ранг билан ажратиб қўйилганини кўришимиз мумкин. Бундан ташқари эса календарга киритилмаган қанчадан қанча кўплаб байрамлар хам мавжуд.

Шу байрамларни истаган оила хохласа кимлар биландир ёки ўзлари алохида қутлашлари мумкин. Мана шу байрамлар сабабли уйингизга истаган кишини мехмондорчиликка чақиришингиз мумкин. Мехмонлар учун албатта, қандайдир таом таёрлаб уларни шу таомлар билан сийлашингиз хам мумкин. Лекин хар бир байрам туфайли ёки бўлмаса шунчаки кимнидир ўз уйингизга мехмондорчиликка чақиришимиздан хар биримизда битта асосий мақсад бўлиши керак. У хам бўлса албатта Раббимизнинг қилган ажойиб ишлари, энг мухими эса Унинг ўликлардан биринчи бўлиб тирилганлигини гапириб бериш бўлиши лозим.

Чунки кўпинча айримларимизда мехмондорчилик қилиш учун имконият ёки вақт бўлмаслиги мумкин. Агар Худовандга хизмат қилмоқчи бўлсангиз, албатта кимгадир хушхабар айтиб у инсонни Раббимизнинг берадиган нажоти хақида эслатишимизга тўғри келади. Буни эса турли нотаниш жойларда ва нотаниш инсонларга нисбатан қўллаш бироз хавф туғдириши мумкин. Албатта хар бир харакатимизни Худованд бошқариб боради. Лекин биз сиз азиз тингловчиларга таклиф қилмоқчи бўлган усулимиз, мехмондорчиликдир. Сиз хушхабар айтмоқчи бўлган инсонни ўз уйингизга мехмонга чақиришингиз мумкин.

Шу орқали у инсон билан бемалол сухбат қилишингиз учун яхши имконият бўлади. Шунинг учун хам мехмондорчилик учун қулай пайт бу турли байрам пайтларидир десак хам янглишмаймиз. Байрам нишонлаш эса хар бир кишининг жону дили. Хозирги қийин бир даврда инсонларга нажот хақида гапириб беришнинг қулай усулларидан бири, бу мехмондорчилик. Мехмондорчиликдан мақсад эса нима эканлигини юқорида сизларга айтиб ўтган эдик. Хурматли радио тингловчи биродарлар. Хар доим мехмонлар учун эшигингиз очиқ бўлсин. Худованд эса шу орқали Ўзининг ишини амалга оширмоқчи.

Хурматли тингловчилар. Доимо бир нарса хар биримизнинг фикрмизда бўлишини истардик. Яъни мен чақирган анашу бир мехмон орқали Худованд келажакда катта ишларни амалга оширмоқчи, деган фикр. Сизга эса шу қилган ишингиз, яъни мехмондорчилик учун Раббимиз Ўзининг баракасини беришни истайди. Мехмон кутиб уларга хизмат кўрсатиш хам Худованд учун қилаётган хизматингиздир. Хурматли биродарлар, сизлар билан хайрлашар эканмиз, доимо соғ саломат бўлинг, шунинг билан доимо мехмондўст бўлинг деб қоламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top