3:17

Меҳмондорчилик 57

MP3

Ассалому алейкум азиз радиотингловчиларимиз. Сизлар билан радиоэфир орқали учрашиб турганимиздан ғоят хурсандмиз. Мана шу хурсандчилик тулқинда меҳмондорчилик ҳақида ўз фикрларимиз билан сизлар билан бўлишмоқчимиз. Меҳмондорчилик ўзи нимадан бошланади? Албатта, бизларда бор бўлган меҳмондўстлик хусусиятидандир. Меҳмондўстлик эса севгидан бошланади. Худованд бизга қолдирган икитта амрларидан бири “яқинингни ўзинг каби сев” деб буюради. Биз кимларни севиб ўз меҳмондўстлигимизни кўрсатишимиз лозим? Бизга яқин бўлган одамлар ким? Фақат бизнинг қариндошларимизми, ё қўшниларимизми, ёки дўстларимизми?

Худди шундай саволни Таврот тафсирчилари Исога берганларида У раҳмдиллик самариялик ҳақида хикояни гапириб беради. Бу матални сиз Луқо хушхабарининг ўнинчи бобида ўқишингиз мумкин. Ўша маталда руҳоний ҳам, левит ҳам яраланган одам ёнидан ўтиб кетадилар. Улар ҳақиқатан ҳам ўз кўз-қулоқларини ёпиб қўядилар. Бироқ бир самариялик йўловчи ўз вақтини, пулини, кучини қурбон қилди ва шунга муҳтож бўлган одам билан бўлишди. Шу маталдан биз шуни кўришимиз мумкинки, биринчидан яқинларимиз – бу бизнинг яқинимизда бўлган одамлардир, иккинчидан эса – муҳтож бўлган одамларга биз яқин бўлиб, уларга меҳр-муррувват кўрсатишимиз кераклигимизни.

Меҳмондорчилик бу — ёрдам бериш, ғамҳўрлик кўрсатиш учун жуда яхши имкониятдир. Бироқ ҳаммаси ҳам руҳнинг инъоми бўлмиш меҳмондўстлик инъомига эга эмаслар. Менда бу инъом йўқ деб юришдан кўра, биз меҳмондўст бўлишни имкон қадар машқ қилишимиз даркор. Чемпионлар чемпион бўлиб туғилмайдилар, йиллаб машқ қилиб шу лавозимга эришадилар. Худди шу сингари Муқаддас китобда ёзилганидек: “Меҳмондўст бўлишга жон кўйдиринглар”. Яқинда мен бир нарсадан хафа бўлдим. Биз бошқа шаҳарга бориб биродарлар билан учрашиб Муқаддас китобдан баъзи бир нарсаларни биргаликда ўрганмоқчи эдик. Тушлик учун пул топилмаганлиги сабабли мана шу учрашувларни четга суриб қўйдик. Агарда бу нарса мен яшайдиган жойда ўтилганда мен иккиланмасдан меҳмонларни ўз уйимга чақириб қозонга бир икки коса сувни қўшиб туриб ҳаммани туйдирган бўлардим.

Ўша биродарлар ҳам навбат билан ўз уйларига чақириб худди шундай йўл тутса бўларди.

Улар овқатини қизғаняпти деб айтмоқчи эмасман. Уйларига чақирмасликларининг сабаби уйим чиройли эмас ёки ремонти йўқ деган хаёллар ҳам бўлиши мумкин ва шундай фикрлар албатта меҳмондорчиликка тўсқинлик қилади. Бизнинг уйимиз ҳам шундай аҳволда бўла туриб унинг эишклари доимо очиқ эди ва ҳозир ҳам очиқ. Уйимизга кирган одам ремонтинг йўқ деб айтмаган эди, уйинг қандайдир файзли кўринади, деб айтарди. Сабабини билишлари учун улар хушхабар эшитишларига тўғри келарди. Худованд учун уйимизнинг чиройлиги эмас, балки юрагимизнинг чиройи муҳимроқдир. Азиз тингловчилар, меҳмондорчиликни машқ қилайлик, токи бизнинг меҳмондўстлигимиз самимий бўлсин. Ҳайр омон қолинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top