3:11

Меҳмондорчилик 74

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчилар. Сиз азизлар билан яна радио орқали учрашиб турганимиздан бенихоя хурсандмиз. Бугунги эшттиришимиз мехмондорчилик мавзусига бағишланади. Мехмон ким ўзи? Мехмон бу кимнингдир уйига келган кишилардир. Бировнинг уйига келгандан кейин бир пиёла чой ичилади. Шундан сунг келишдан мақсад нима эканлигини мезбонга айтиб сухбатлашилади.

Хозирги кунда мехмондорчиликнинг турли хиллари мавжуд десак хам бўлади. Келинг шулардан айримларини санаб ўтсакда кейин уларга қисқача тариф берсак. Масалан тўйларга бориш хам мехмондорчилик, туғилган кун, тўйдан кейинги чаллари, турли маракалар,дам олиш учун таниш дўстларнинг уйига бир икки кунга ташриф бюриш хам мехмонга бориш хисобланади. Умуман юқорида айтиб ўтганимиздек кимнингдир уйига бориш мехмондорчилик хисобланар экан.

Мехмондорчиликка борганимизда биринчи навбатда чиройли кейинишга харакат қиламиз. Кейин борадиган жойимизга нимадир сотиб олишга харакат киламиз. Бу жуда яхши одат десак бўлади. Мен бир оилани биламан улар хизмат юзасидан тез тез бировнинг уйида мехмон бўлишга тўғри келади. Шу жумладан менинг уйимга хам тез тез келиб туришади. Шу оила бир кунда икки марта менинг уйимга мехмон бўлиб келса икки марта бозордан мева чева, турли ширинликлар олиб келишади. Ўйлайманки бу яхши одат.

Чунки биз бормоқчи бўлган жойимиздаги оиланинг шароитини унчалик яхши билмаслигимиз мумкин. Хар қандай оила хам бир кун ундай бир кун бундай хаёт кечириши мумкин. Мен бир куни юқорида айтиб ўтган биродарларимиздан сўрадим. Нима учун хар доим бозорлик қилиб келасиз деганимда. Шундай жавобни эштдим. Биз хизмат юзасидан тез тез бировнинг уйида бўламиз. Шунинг учун хам мезбонга оғирлигимиз тушушини истамаймиз. Юқорида айтиб ўтганимиздек агар маракаларга борадиган бўлсак унда айрим жойларга хеч нарса олиб борилмаса хам бўлади.

Лекин тўйлар ёки чаллари бўлса унда келин куёв учун кичкина бўлса хам совға олиб борилса яхши бўлади деб ўйлайман. Азиз радио тингловчи мухлислар қаерга мехмондорчиликка борсак ёки бизнинг уйимизга кимдир мехмон бўлиб келса хар бир Художуй инсоннинг бир мақсади бўлса мақсадга мувофиқ бўларди. Мақсадимиз хали Раббимиз Масихни билмаган инсонларга Унинг нажот йўлини кўрсатиш бўлса ажойиб бўларди. Азиз радио тингловчилар, қаерга мехмондорчиликка бормайлик айрим нарсаларни ўзимизга одат қилиб олсак яхши бўларди.

Бироз тортинчоқлик орият, номус деган нарсаларни ўзимиз билан бирга мехмондорчиликка олиб борсак максадга мувофиқ бўларди. Ўйлайманки бу нарсаларни эслатиб ўтиш унчалик тўғри бўлмас. Лекин кимнингдир маслахати хеч қачон халақит қилмайди деб ўйлайман. Хурматли радио тингловчи мухлислар шунинг билан бугунги эшттиришимиз ўз нихоясига етди. Келгуси эшттиришларимизгача хайр омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top