MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Сиз азизлар билан яна радио тўлқинлари орқали соғ ва саломат учрашиб турганимиздан бехад хурсандмиз. Микрофон қаршисида эса мен Ғолиббек. Хурматли радио тингловчи мухлис, келинг бугун сиз азизлар билан, қандай яшаётганлигимиз хақида ва бундан кейин қандай яшашимиз кераклиги хақида сухбат олиб борсак. Сухбатимиз бошида эътиборингизни Муқаддас китобда ёзилган бир оятга қаратмоқчимиз.

Ушбу оят Матто китобининг 6:25 оятида ёзилган. “Бинобарин, сизга шуни айтаман: нима еб, нима ичамиз, деб жонингиз учун, нима киямиз, деб танингиз учун ташвишланиб юрманглар”. Азиз биродар, ушбу гапларни Раббимиз Исо Масих ўзининг шогирдлари учун айтиб ўтган эди. Сиз ва мен хам Исонинг издошларимиз. Худога шукур хозирга қадар бирон бир Исонинг издошларини оч қолибди деган гапларини эшитганимиз йўқ. Бу албатта қувонарли холат.

Сабаби, Худованд Ўз фарзандларини сира ташлаб қўймайди. Албатта айрим пайтларда, бироз қийин шароитда яшаётган биродарларни кўрамиз. Лекин уларнинг гувохликларини эштиб кўрсангиз Худованд уларни қандай боқаётганига шахсан ўзингиз гувох бўласиз. Мен бир оилани яхши биламан. Оила бошлиғи аввалига яхши жойда ишлади. Топармон тутармон инсон. Лекин орадан бироз вақт ўтгач ишхона банкрот холатига келиб, ишчиларни тарқатиб юборишга тўғри келган эди.

Шунда бу биродаримиз хам ишсиз қолди. Хозирги пайтгача ишсиз юрди. Оилада учта фарзанд. Уларни хам едириб хам кийдириш керак. Ота эса ишсиз уйда ўтириб қолди. Биродаримизнинг айтишича бир йил шундай холат давом этган экан. Ана шу бир йил давомида, Худованд ушбу оилани доимо таъминлаб турган экан. Лекин бир фикрни шу ерда эслатиб ўтишни ўзимизга лозим деб топдик. Шундай таминловчи борку, ишлаб нима қиламан деган хаёлдан йироқроқ юринг азиз тингловчи.

Хуллас данкасаликдан йироқ юринг деб айтмоқчимиз. Худованд биродарларим орқали беряпти деб ўтириш хам ярамайди. Тўғри хозирги кунда бироз иш масаласи қийинроқ масала. Шундай бўлсада, нима биландир шуғулланса бўлади. Мен шундай биродарларни биламан, оиласи оч қолмаслиги учун писта сотиб пул топганлар хам бор эди. Айтмоқчи эдимки у биродарларнинг обруси ўз пайтида жуда юқори бўлган.

Хозирги бозор иқтисодиёти давом этиб турган бир даврда, ўз бизнесига эга бўлиш ва шу орқали хам мумайгина пул орттириш мумкинлигини хаммамиз яхши биламиз. Майли бошланишида кичикроқ ишни бошлаш мумкин. Энг асосийси тамагирликдан йироқ бўлиш хар бир масихий учун жуда мухимдир. Муқаддас китоб тамагирлик қилманглар деб аниқ айтиб қўйибди. Доно Сулаймон айтиб ўтган эди: “Кўп ухлаш камбағалликдан дарак” деб.

Шунинг учун азиз биродарлар келинг оиламизни ўзимизнинг халол мехнатимиз билан боқайлик. Майли бироз қийинроқ бўлиши мумкин. Лекин Худованддан сўрасак албатта ўз йўлларини очиб беради. Шунинг билан азиз тингловчи, бугунги эшиттиришимиз ўз нихоясига етди. Яна эфир орқали учрашгунча хайр омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top