3:26

Болаларга ўсишига ёрдам берамиз 44

MP3

Ассалому алайкум хурматли радиомиз мухлислари. Бизни тинглашда давом этаётганингиз учун ўз миннадорчилигимизни билдирами. Хурматли тингловчилар агар эшттиришимиз сизларга манзур бўлаётган бўлса, ёки қандайдир таклифларингиз бўлса бизларга мактуб юлланг. Албатта сизларнинг хар бир маслахат ва фкирларингиз биз учун қимматлидир. Хурматли радио тингловчилар бугунги эшиттиришимиз яна болалар мавзусига бағишланади.

Бизда халқимиз орасида шундай бир гап бор. Бир болага етти махалла хам ота хам онадир деишади доно халқимиз. Бу гап албатта хар жихатдан тўғри айтилган гапдир. Айниқса хозирги қийин бир даврда болаларимизнинг ахволидан қўни қўшни қолаверса бутун махалла кўй хабардор бўлиб турса бунинг хеч қандай ёмон жойи йўқ деб ўйлайман. Хозирги кунда болалар орасидаги жиноятлар сони бутун дунёда ортиб бормоқда. Болаларнинг орасида наркотика билан шуғилланувчилар хам кам эмас.

Айниқса болаларни турли жиночтлар содир этиб кимларнидир куллигида бўлиши ачинарли хол. Шундай ачинарли холатлар юз бермаслиги учун хам юқорида айтиб ўтган мақолимиз жуда мос келади. Азизлар Болаларимиздан доимо кўз қулоқ бўлиб туриш хеч қачон зарар келтирмайди. Лекин шунга қарамай агар бировни боласини кўча куйда тарбияга чақирсанг, айрим ота оналар буни нотўғри тушиниши мумкин. Азиз тингловчилар нима деб ўйлайсиз бировни боласини тарбияга чақириш ўринлими ёки йўқми?

Келинг бугунги эшиттиришимиз орқали бу гапни қанчалик тўғри ёки нотўғри эканлигини сиз билан биргаликда тахлил қилиб кўрсак. Тўғрисини тан олиб айтишимиз керакки бировни боласини кўча куйда тарбияга чақирсанг. Бу иш кўпчилик ота оналарга ёқмаслиги мумкин. Хатто орамизда келиб жиддий жанжал қиладиганлар хам топилиши мумкин. Энди фараз қилинг шундай болаларни бирон бир нохушликдан асраб қолсакчи, мен сизга ишонч билан айтаманки боланинг ота онаси келиб сизга ўз миннадорчилигини билдиради.

Лекин минг афсуслар бўлсинки тарбияга чақирганимизда хар доим хам шу мақтовларни эштавермасак керак. Аслида эса шу ота она яхшилаб ўйлаб кўриши мумкин эди. Агар шу инсон мени боламни ўз вақтида тўхтатмаганида оқибати нима бўларди. Шундай саволни хар бир ота она доимо ўз ўзига бериши керак. Мен юз фоиз ишонаман хар бир ота она ўз боласини келажакда етук бир инсон бўлишини истайди. Етук инсон бўлиш учун эса фақатгина билимнинг ўзи етарли эмас. Бунинг учун албатта тарбия хам катта ахамият касб этади.

Шунинг учун азиз тингловчилар болага билим бериш билан бирга унинг тарбияси хақида хам ғамғўрлик қилайлик. Доимо ўз фарзандларимизни нима ишлар билан машғул бўлаётганини кузатиб турайлик. Уларга хозир ёшлигида тўғри йўл кўрсатайлик. Хар биримиз ўз фарзандларимизга ўрнак бўлайлик. Азиз тингловчилар, манашу масулиятли ишда Худованд хар биримизга мададкор бўлсин. Шунинг билан бугунги эшттиришимиз ўз нихоясига етди. Хайр омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top