3:18

Болаларнинг ўсишига ёрдам бериш 47

MP3

Ассалому алайкум азиз радиотингловчилар. Кўриб турибмизки, замонимиз кундан кунга ўзгариб турибди. Янги қонунлар, қоидалар, йўналишлар пайдо бўляпти. Фарзандларимиз ҳам замонга қараб мослашиб боряптилар. Бу мослашишнинг эса ижобий ҳамда салбий томонлари мавжуд. Масалан, хозирги кунда тўрт-беш ёшда бўлган болалар ҳам компьютерни айрим катта одамлардан яхши биладилар. Умуман олганда техника билан дўст бўлиб юрадилар. Лекин шу билан бирга уларнинг хулқ-атвори ҳам ўзгармоқда.

Эрталаб мактабга ўғлимни олиб борганимда мактаб атрофида юқори синф ўқувчиларни эрталабдан сигарет чакиб туришларини гувоҳи бўламан. Олдинлари ҳам йигирма йил бурун уқувчилар сигарет чакишарди, лекин сирли равишда. Хозир эса хатто ўқитувчиларни олдида, энг ачинарлиси эса уларнинг кўпчилиги қиз болалар. Бироқ замон ўзгарса ҳам, Худованд бизга қолдирган амрлари ҳеч қачон ўзгармайди. Ўша ўғил ва қиз болаларнинг ота-оналарнинг кўз-қулоқлари қаерда? Муқаддас китобда ёзилганидек, нима эксанг, шуни ўрасан деган мақол барча ота-оналарнинг ёдида бўлиши лозим деб ўйлайман.

Эски аҳднинг биринчи шоҳликлар китобида Элёс пайғамбар ҳақида ёзилгани бор. У маъбадда руҳоний бўлиб Худога хизмат қиларди. Унинг иккита ўғли бор эди. Ўйлайманки, Худованд ҳам Элёс ҳам улар яхши руҳоний бўлишларини хоҳлардилар. Аммо бундай бўлмади, аксинча Элёснинг ўғиллари умуман яхши иш қилмасдилар: ноқонуний даромад олардилар, бошқа аёллар билан ётардилар, Худонинг ғазабини келтирардилар. Элёс эса бу ҳақида эшитарди. Эшитди деган сўз матнда икки марта такрорланади. Албатта, эшитганидан кейин Элёс ўғилларига гапирган, бироқ улар отасига қулоқ солмадилар. Элёс уларга таъсир қилмоқчи бўлди, лекин афсус буни қилолмади, чунки улар ўз отасига қулоқ солишга болаликдан ўргатилмаган эдилар. Элёснинг хатоси нимада эди?

Агар биринчи шохликлар китобининг биринчи бобини диққат билан ўқиб чиқсак, Элёс пайғамбарнинг ўз ўғилларининг ҳаётидаги ролини кўришимиз мумкин. Нима учун Элёс пайғамбар ўғилларининг ёмон ишлари ҳақида бошқалардан фақат эшитган, нима учун у буни билмаган? Демак, Элёс ўғилларининг ҳаётида эштирок этмаган. Бу жуда ачинарли ҳол.

Шунинг учун азиз ота-оналар, фарзандларимизга бефарқ қарамайлик, уларнинг ҳаётида актив эштирок этайлик. Агар биз хозирдан болаларимиз қилган майда ёмон ишларига бефарқ қарасак, улар катта жиноятга аёланиши мумкин. Бир танишим ўз болалиги ҳақида гапираётганида, жуда қизиқ нарсани айтиб ўтганди. Унинг ота-онаси колхоз боғига бориб олмаларни ўғирлашга мажбурлар эдилар. Баъзи ота-оналар эса, болалари бир нарсага алдов йўли билан эга бўлса жуда хурсанд бўладилар. Лекин Худога шукурки, ўша танишим ўғрига айланмади, чунки у Худога ишониб, Уни ўз юрагига қабул қилганди. Хозир эса у ўз фарзандларига тўғри тарбия беришга ҳаракат қиляпти ва келажакда, албатта, яхши ширин хосил ўради. Шу билан бугунги эшиттиришимизга якун ясаб, сизлар билан хайрлашамиз. Худонинг инояти сизларга ёр бўлсин, қадрли муҳлисларимиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top