Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлисларимиз. Эфирда, сиз азиз тингловчилар учун таёрланган эшиттиришларимиздан бири. Буюк Худованд инсонларга берган энг катта мукофот, бу фарзандларимиздир. Хар бир ота она фарзандининг келажаги учун хамма нарсага тайёр бўлади. Айниқса кўпчилигимиз болаларимиз келажакда яхши яшаши учун уларни энг нуфузли мактаб ва олийгохларда ўқиб таълим олишини истаймиз. Кўп фарзандлар ота онанинг бундай жон куйдиришини вақтида англашмайди.
Шунинг учун хам болаларимиз ўзларининг келажаги хақида деярли ўйлашмайдилар. Чунки улар ўйлайдиларки, мен хар доим ўз ота онам билан бирга бўламан. Улар мени боқишади деб. Айрим пайтларда кўплаб болаларни кечалари тўпланишиб кўча куйларда туришганини кўрамиз. Агар уларнинг гап сўзларига бироз эътибор берсангиз уларда хеч қандай ташвиш ва муаммолар йўқлиги гап сўзларидан хам билиниб туради. Мен бир чет эллик биродар билан гаплашиб кўрдим. Унинг айтишича улар болаларини ёшлигидан мустақил хаётга тайёрлаб боришар экан.
Хар доим хам ота оналар фарзандларининг айтганларини бажаравермайдилар. Иложи борича болалар хар бир қилаётган ишини ўйлаб қилишга харакат қилишар экан. Манашу сухбатдан сўнг мен бир нарсани яхшилаб кузата бошладим. Яъни бизда бир муаммо бор. Хар бир ота она орасида ким ошди савдосига ўхшаш ўйин борлиги яққол кўринди. Мен айтмоқчи эмасман хамма хам шундай деб. Лекин бор нарсани тан олишимиз керак. Келинг гапимизни исботини бир ўзбек оиласи айтиб берган мисол билан давом эттирайлик. У дўстимиз Художуй инсон. Унинг айтишича бир куни фарзандига копток совға қилибди.
Бола кўчада қўшни болалар билан биргаликда копток ўйнашибди. Эртаси куни қўшни хам болаларига худди шундай копток олиб берган. Кунларнинг бирида икки ота кўчада бир бирига дуч келишади. Иккинчи қўшни биринчисидан сўрабди. Сиз коптокни неча пулга сотиб олдингиз? 10 000га, деб айтибди биродаримиз, шунда у киши, менимча сизнинг копток яхши эмас мен 13 000 сотиб олдим, деб айтибди. Хуллас хар сафар учрашганда унинг коптоги яхши эканлигини такидлар экан. Лекин копток қимматроқ бўлсада, арзонига нисбатан тез ёрилиб кетибди.
Айтмоқчимизки, нафақат копток хатто еб ичиш ва болаларни кйинтириш бўйича хам ота оналар орасида конкуренция пайдо бўлди. Эътибор беринг кичкина болалар хам мактабга мобиль телфон кўтариб боришади. Азизлар бу нимадан дарак беради. Албатта мана кўринглар мен хаммадан зўрман дегани бўлса керак. Азиз тингловчи, болаларимизни кўпроқ мехнат қилишга ва яхши ўқишга ўргатайлик, улар ўз келажагини ўзлари яратшига имконият берайлик. Чунки қанчалик харакат қилинмасин, ота она бир кун келиб фарзандларини қолдиришга тўғри келади. Азиз радио тингловчилар. Агар фарзандларингизни тарбиялашда айрим қийинчиликларга дуч келаётган бўлсангиз Худованддан тўғри йўл кўрсатишини сўранг. Бундан ташқари бизнинг интернет сайтимиздан кўплаб саволларингизга жавоб олишингиз мумкин бизнинг манзил, www. najot. com. Хайр омон бўлинг.