3:28

Болаларнинг ўсишига ёрдам 101

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи азиз биродарларимиз. Азизлар яна радио тўлқинлари орқали сизлар билан дийдор учрашиб турибмиз бу учун Отамиз ва Худовандимизга шон шарафлар бўлсин. Микрофон қаршисида мен Ғолиббек. Хурматли биродарлар. Матто баён этган Хушхабар китобининг 18 боби 1 оятида Раббимиз Исо Масихга шогирдлари бир савол билан мурожат этишади.

Савол шундан иборат эди. “ Устоз Осмон шохлигида қай биримиз буюк бўламиз”? Раббимиз Исо Масих шу орада бир болани ёнига чақириб шундай деди: “ Сизларга чинини айтайин, деди. Агар сиз йўлингиздан қайтиб, болалардай бўлмасангиз, Осмон Шохлигига сира киролмайсизлар” Агар шу бобнинг 4 хамда 5 оятларига эътибор қилсак шундай гапларни ўқишимиз мумкин:

Шундай қилиб, ким бу бола каби ўзини паст олиб юрса, Осмон Шохлигида энг буюк бўлади. Ким шундай бир болани Менинг номимдан қабул қилса Мени қабул қилган бўлади” Грек тилида қабул қилмоқ мехмон қилмоқ маъносида хам келади. Худованд томонидан бизларга берилган болаларга биз айнан шундай муносабатда бўлишимиз керак. Худованд шуни истайди.

Яна шу бобнинг кейинги оятларини кўрсак.” Кимки Менга ишонган бу кичиклардан биронтасини йўлдан оздирса, унинг бўйнига улкан тегирмон тошини осиб денгиз чуқурлигига чўктирилиши у учун яхшироқ бўлар эди” деб ёзилаган. Бу оятнинг ва шу оятдаги сўзларнинг маъноси шуни англатадики, хар биримиз фарзандларимизнинг Рухий ахволи учун Худованд олдида жавобгармиз.

Айниқса ота оналар, чақмоқдек чақнаб турган шу сўзларга қаттиқ амал қилишлари керак. Чунки ўзимиз билмай болаларимизни йўлдан оздиришимиз мумкин. Бу қачон содир бўлиши мумкин. Агар ота она Худованд билан мустахкам алоқада бўлмаса. Ота оналарнинг шундай катта жавобгарлигини хисобга олган холда, хар доим Худованд уларнинг ибодатлари учун жавоб беришга тайёрдир.

Азиз биродарлар. Болангиз хақида Худовандга мурожат қилишга эринчоғлик қилманг. Хар бир қилган эринчоғлик келажакда қимматга тушиши мумкин. Сиз билан биз фойдаланмаган имкониятлардан шайтон фойдаланишига йўл қўймайлик. Азизлар Ўз фарзандларимиз хам бизники эмас. Улар Худовандга тегишлидир. Худдики Худованд уларни бизга қарзга вақтинчалик бериб тургандай гап.

Хозирги замонавий тилда айтадиган бўлсак биз уларни Худованддан ижарага олганмиз. Худованд уларни бизга беришидан мақсади, биз уларни сева олайлик. Ўзимиздаги сабр тоқат ва мухаббатни уларга кўрсата олайлик. Лекин болалар биз каталарни хатоларини тузатувчи асбоб эмас. Улар орқали биздаги севги ошиб бориши учун Худованд болаларни бизга берди. Азизлар айнан шу инъом учун Худовандга хар куни миннадорчилик билдиришни унутмайлик. Болага Худованднинг инъомидек қарасак, уларга бўлган муносабатимиз кундан кун ижобий тарафга ўзгариб боришига ишонамиз. Азизлар шунинг билан бугунги эштиришимиз ўз поёнига етди хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top