3:52

Юсуфнинг Мисрдаги хаёти 1

MP3

Бугун биз, Худованд Ёқубнинг ўғли Юсуф орқали Ўз меҳнатини қандай қилиб амалга оширганлиги ҳақида кўриб чиқмоқчимиз. Юсуфнинг акалари уни ёмон кўриб, савдогарларга сотиб юборишгандан кейин. Савдогарлар Юсуфни Мисрга олиб келдилар, ва шу ерда уни яна қулликка сотдиб юборишди. Юсуф қул бўлишига қарамасдан, бошида унга деарли хамма яхши муносабатда бўлишди.

Юсуф хизмат қилган хонадонда қисқа вақт ҳаммаси яхши эди. Лекин кейин хўжайиннинг хотини Юсуфни нотўғри айиблади.Ва уни зиндонга қаматиб қўйди.

“У Юсуфни ушлаб, подшоҳнинг махсус зиндонидаги қамоқхонага қаматиб қўйди”-деб ёзади Мўқаддас китобнинг Ибтидо китоби 39:20. Юсуф Худога ишонишда давом этарди. Балки бунинг асосий сабабини у билгандир. Чунки ушбу қулликдан Юсуфни Худованддан бошқа хеч ким қутқара олмаслигини. Унинг акалари Юсуфни ёмон кўрсалар ҳам, хўжайиннинг хотини уни ёлғон айблаган бўлса ҳам у ягона ҳақиқий ва тирик Худога ишонишда давом этган. У, ўзининг гуноҳкорлигини ва фақат Худонинг инояти орқали кечирилишини биздан кўра яхшироқ биларди.

У, Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқуб сингари Худонинг ваъдаларига ишонарди. Худо айтганларига ишонган кишигина Худони рози қилолади. Худонинг Каломини ҳақиқат деб тан олиш ва Худо Муқаддас Китобда ёзганларига ишониш жуда муҳим.

Худо, Юсуфни қамоқда бўлганида ҳам уни уялтириб қўймади. Албатта Худованд уша жойда хам Юсуф билан бирга эди. Худованд у ҳақида ғамҳўрлик қиларди, чунки Юсуфнинг ҳаёти учун Худонинг ажойиб режаси бор эди. Зиндонда ўтирган Юсуф қачонлардир бошлиқ бўлиши ва ўз оиласини бошқариши мумкин бўлмагандай туюларди. Бироқ Худо ўзгармас.

У нимаики ваъда қилган бўлса, шуни бажаради. У одамлар каби Ўз фикрни ўзгартирмайди, берган ваъдаларини унутмайди ёки ёлғон гапирмайди. “Орадан икки йил ўтгач, Фиръавн туш кўриб қолади. Тушида у Нил дарёси бўйида турган экан. Дарёдан кўримли, семиз етти бош сигир чиқиб, қиёқзорда ўтлаб юришар экан. Уларнинг кетидан дарёдан кўримсиз, ориқ етти бош сигир чиқиб, дарё бўйидаги сигирлар ёнида турибди. Кўримсиз, ориқ сигирлар кўримли, семиз етти сигирни еб юборибди. Шундан кейин Фиръавн уйғонди. У яна уйқуга кетиб, иккинчи марта туш кўрди. Тушида битта пояда еттита яхши ва тўлиқ бошоқ чиқибди.

Уларнинг кетидан чўл шамоли қовжиратган ориққина етти бошоқ ўсиб чиқибди. Бу ориқ бошоқлар семиз ва тўлиқ етти бошоқни ютиб юборибди. Шундан сўнг Фиръавн уйғониб, туш кўрганини билди. Саҳар пайтида Фиръавннинг кўнгли жуда ғаш эди. У киши юбориб, Мисрнинг барча сеҳргарлари ва донишмандларини чақиртирди. Фиръавн уларга тушларни ҳикоя қилди, аммо унга таъбир қилиб берадиган бирон киши топилмади”-деб айтади Ибтидо китобининг 41:1- 8. Ўтмишда Худованд одамларга туш орқали гапирарди. У фиръавнга туш орқали Мисрда нима содир бўлишини кўрсатишни режалаштирган эди.

Бироқ бугун Худо бизга бундай усулда гапирмайди. Нима учун шундай? Нима содир бўлишини У энди билмайдими? Албатта билади. У ўзгармади. У тирикдир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top